Хроматизм, хроматика (юн. ҳроматисмос — бўяш) — 1) диатоника тизимидаги лад поғонасининг ярим тонга кўтарилиши ёки пасайиши. Поғонанинг тортилиши, аккорднинг функсионал динамикасини ошириб, куй ва гармониянинг ифодавий таъсирчанлигини кучайтиради. Нота ёзувида алтерация белгилари билан кўрсатилади; 2) ярим тон нисбатларига асосланган мусиқа (интерваллар) тизими.