Xromatlar
Хроматлар — хромат кислоталарнинг тузлари. Ишқорий муҳитда барқарор; кислотали муҳитда дихромат ларта айланади. Калий хромат ва натрий хромат муҳим аҳамиятга эга. Калий хромат К2CрО4— сариқ кристалл модда. Суюқланиш температураси 968,3°, зичлиги 2,732 г/см3, сувда яхши эрийди. Натрий хромат На2Cр04 — сариқ кристалл модда. Суюқланиш температураси 101°, зичлиги 2,72 г/см3; гигроскопик, сувда яхши эрийди. Калий ва натрий Х. кимёвий реактив сифатида, газламаларни оҳорлашда, тери саноатида, уруғни дорилашда, ёғочни консервациялашда ишлатилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |