Xromatoforalar
Хроматофоралар (юнонча: чрома, чроматос — ранг, бўёқ, пҳорос — сақлайдиган, эга бўлган) — сувўтлар ситоплазмаси таркибида учрайдиган органоид; фотосинтездя иштирок этувчи пигментларни сақлайди. Х. пигментларининг таркиби сувўтлар турига боғлиқ. Тўқ қизил бактериялар ҳужайрасидаги пигмент сақловчи мембранали пуфакчалар ҳам Х. дейилади. Уларда фотосинтезнинг бошланғич жараёнлари рўй беради. Х. ҳужайра мембранасининг ўсиши ва ичкарига ботиб кириши натижасида ҳосил бўлади. Шунинг учун Х. мембраналар билан туташиб туради.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |