Хромофорлар (хромо... ва юн. пҳорос — ташувчи) — хромогенлар деб аталадиган органик бирикмаларга маълум бир ранг берадиган тўйинмаган атомлар гуруҳлари (мас, —Н=Н—, СН=СН, Н=0, >С=О). Хромогенларни бўяладиган моддалар (мас, тола) учун татимли бўягичларга айлантириш мақсадида уларнинг молекулаларига ауксохромлар қўшилади.