Ху Юнлонг
徐云龙
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Ху Юнлонг
Таваллуд санаси 1979-йил 17-феврал (1979-02-17) (47 ёш)
Таваллуд жойи Беижинг, Хитой
Бўйи 1.82 м (6 фт 0 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1993—1994 Беижинг Ёутҳ
1994—1998 Беижинг Виcторй
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1999—2016 Беижинг Гуоан 415 (28)
Миллий терма жамоа‡
2000—2008 Хитой 72 (7)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2016-йил 30-октябр учун)
‡ Миллий терма жамоадаги голлари (2015-йил 31-октябр учун)

Ху Юнлонг (талаффузи: Сюй Юнлун) (1979-йил 17-февралда туғилган) — Хитойлик собиқ футболчиси, Беижинг Гуоан ва Хитой терма жамоасида ҳимоячи сифатида ўйнаган.

Клубдаги фаолияти

Ху Юнлонг футболчилик фаолиятини 1999-йилги мавсумда „Беижинг Гуоан“ сафида бошлаган, ўн учта лигада ўйнида майдонга тушган ва тезда ўзини кўп қиррали футболчи сифатида намоён этган. Кейинги мавсумда у Беижинг учун анча кўпроқ майдонга туша бошлаган, бу борада унинг тезлиги иш берган. Бир неча мавсум ўтгач, Ху кўпроқ марказий ҳимояда ўйнаган ва клуб ҳимоясининг ажралмас аъзосига айланган[1]. Хунинг жамоадаги ўрни 2008-йилги лига мавсумида намоён бўлган, ўшанда у клуб вице-сардори, кейин эса жамоа сардори этиб тайинланган ва 2009-йилги мавсумда клубни лига чемпионлигигача бошлаб борган.

2017-йилнинг 26-февралида Ху футболни тарк этган ва Беижинг Гуоаннинг тижорий масалалари директори бўлган[2].

Халқаро фаолияти

Ху Хитой терма жамоасидаги дебютини 2000-йилнинг 25-майида Югославияга қарши ўйинда (2:0) ўтказган[3]. Ўша пайтдаги бош мураббий Бора Милутинович қўл остида 2000-йилги Осиё Кубогида олдинги ўнг қанот ҳимоячиси Сун Жихай терма жамоадан четлатилгани туфайли Хунинг халқаро фаолияти гуллаб-яшнаган. Бироқ у касаллик туфайли сафдан чиқган ва Сун жамоадаги ўз ўрнини тиклаган. Шундай бўлса-да, унинг ўйинлари туфайли Хитой терма жамоаси мураббийи 2002 ФИФА Жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Хуни асосий таркибга чақиришган[4].

Халқаро майдондаги голлар

# Сана Жой Рақиб Ҳисоб Натижа Мусобақа
1. 25.07.2004 Ишчилар стадиони, Пекин, Хитой  Қатар 1 — 0 1-0 2004-йил Осиё кубоги
2. 17.11.2004 Тианҳе стадиони, Гуанчжоу, Хитой  Гонконг 5 — 0 7-0 2006-йилги ФИФА Жаҳон чемпионати саралаши

Фаолият статистикаси

Лига Кубок Лига Кубоги Қитъа Бошқа Жами
Мавсум Клуб Лига Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол Ўйин Гол
Хитой Лига ФА Кубоги CСЛ Кубоги Осиё Бошқа Жами
1999 Беижинг Гуоан Хитой Жиа-А Лигаси 13 0 1 - - - 13 0
2000 21 2 8 2 - - - 29 4
2001 17 2 2 1 - - - 19 3
2002 28 8 0 0 - - - 28 8
2003 21 3 6 3 - - - 27 6
2004 Хитой Супер Лигаси 22 2 2 0 0 0 - 1 1 25 3
2005 26 5 4 2 4 1 - - 34 8
2006 27 1 1 0 - - - 28 1
2007 26 1 - - - - 26 1
2008 27 0 - - 4 0 - 31 0
2009 24 1 - - 5 0 - 29 1
2010 25 1 - - 7 0 - 32 1
2011 24 0 2 0 - - - 26 0
2012 29 1 2 0 - 4 0 - 35 1
2013 27 0 3 1 - 7 0 - 37 1
2014 26 1 3 0 - 6 0 - 35 1
2015 24 0 0 0 - 7 0 - 31 0
2016 8 0 2 0 - - - 10 0
Карерада жами 415 28 35 9 4 1 40 0 1 1 495 39

Ютуқлар

Клуб

Беижинг Гуоан

  • Хитой Суперлигаси : 2009-йил
  • Хитой ФА кубоги : 2003-йил
  • Хитой ФА Суперкубоги : 2003[5]

Халқаро

Хитой терма жамоаси

  • Шарқий Осиё футбол чемпионати : 2005-йил

Шаҳсий ютуқлари

  • Хитой Суперлигасининг энг яхши жамоаси: 2003, 2006, 2007, 2009 . 2013, 2014, 2015-йиллар

Манбалар

  1. ↑ „Ху Юнлонг“. фоотбалл-линеупс.cом. Қаралди: 2012-йил 15-сентябр.
  2. ↑ „再见!徐云龙正式宣布退役“. Сина (2017-йил 26-феврал). 2017-йил 26-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 26-феврал.
  3. ↑ „Чина ПР 0-2 Югославиа“. теамчина.фреэҳостиа.cом (2000-йил 25-май). Қаралди: 2012-йил 15-сентябр.
  4. ↑ „ББC СПОРТ“. ббc.cо.ук (2002-йил 29-май). Қаралди: 2012-йил 15-сентябр.
  5. ↑ „现代4比3胜申花第二次夺超霸杯 科内塞独中二元“. Спорц.сина.cом.cн (2004-йил 18-январ). Қаралди: 2019-йил 22-август.