Хуайнан — Хитойнинг шарқий қисмидаги шаҳар, Хуайхе дарёси бўйида, Анхой провинсиясида. Аҳолиси 1,8 млн. киши (1990-йиллар ўрталари). Тошкўмир ҳавзаси маркази. Қора металлургия, кончилик машинасозлиги, қоғоз ва ўғитлар и.ч., резина, фармацевтика корхоналари мавжуд. Йирик иссиқлик электр стансияси қурилган.