Xubayb ibn Adiy
Хубайб ибн Адий (арабча: خبيب بن عدي) — ислом пайғамбари Муҳаммаднинг саҳобаси[1]:350–351. Ар-Рожий юриши чоғида ўлдирилган.
Хубайб ибн Адий | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлар | |
| Таваллуди | Мадина |
| Вафоти |
Милодий 625-йил |
| Дини | Ислом |
| Танилган соҳаси | Саҳоба, жангчи |
Ўлим сабаблари
625-йилда айрим кишилар Муҳаммад пайғамбарга ислом дини бўйича таълим берувчи муаллимлар юборишни сўраган[1]:187, бироқ улар Хузайма қабиласининг икки уруғи томонидан пора эвазига йўлдан урилган эди. Бу уруғлар Муҳаммад пайғамбарнинг издошлари томонидан амалга оширилган Абдуллоҳ ибн Унайс ғазотида ўлдирилган Холид ибн Суфённинг учун қасос олишни истаган, чунки Холид Мадинада мусулмонларга ҳужум қилишни режалаштирган эди. Улар ўз мақсадларига эришиш учун мусулмонларни ўлдирган[2]. Хузайл қабиласи Осим ибн Собитни ўлдирганидан сўнг, унинг бошини сотмоқчи бўлган[1]:350–351.
Тарихчи ва шарқшунос Wиллиам Монтгомерй Wаттнинг сўзларига кўра, воқеанинг энг кенг тарқалган талқинида Бану Лаҳён қабиласининг мусулмонларга ҳужум қилишдан мақсади ўз бошлиғининг ўлдирилгани учун қасос олиш бўлгани айтилади. Шу боис улар Хузайманинг икки уруғига пора бериб, Муҳаммад пайғамбарга исломни қабул қилмоқчимиз, деб айтишга кўндирган. Тарихчи, шунингдек, Муҳаммад пайғамбар томонидан юборилган етти киши унинг учун ҳам жосуслик қилган, ҳам араб қабилаларига муаллимлик қилган бўлиши мумкинлигини айтган. Бундан ташқари, Wатт қабила йўлбошчисининг ўлдирилиши айнан қайси санада юз берганини аниқлаш қийинлигини ҳам қайд этган[2].
Мусулмон олими Сафиурраҳмон Муборакпурий берган маълумотларга кўра, Қурайш қабиласи Хубайб ибн Адийни дорга осишни Уқба бин ал-Ҳорисга буюрган, чунки Уқбанинг отасини айнан Хубайб ўлдирган эди[1].
Муҳаммад пайғамбар Хубайб ибн Адийнинг ўлими учун Абу Суфёндан қасос олиш мақсадида Амр ибн Умайя ал-Дамрий юришини амалга оширишга буйруқ берган[3].
Ўлими
Хубайб ибн Адий асир олиниб, минглаб одамлардан иборат қавм кузатувида қатл жойига олиб борилган. Сафга Абу Суфён каби кишилар бошчилик қилган, шунингдек, у ерда Сафвон ибн Умайя ва Саид ибн Амир ал-Жумаҳийлар ҳам бор эди.
Аёллар ва болалар Хубайбни қатл этиш белгиланган жойга ҳайдаб олиб борган. Уни ўлдириш орқали Қурайш қабиласи Бадр жангида кўрган талофатлари учун қасос олмоқчи эди. Тўпланган оломон Хубайб билан бирга қатл жойига етиб келгач, Хубайб аёллар ва болаларнинг қичқириқлари орасида қатъий, аммо сокин овозда шундай деган:
- „Агар ижозат берсангиз, ўлимимдан олдин икки ракат намоз ўқиб олсам“.
Шундан сўнг Хубайбга дорга осилишидан олдин икки ракат намоз ўқишга рухсат берилган. Сўнгра у:
- „Агар ўлимдан қўрқаяпти деб ўйлашингиз мумкинлигидан хавсирамаганимда намозни албатта узоқроқ ўқиган бўлардим“, — деган.
Шундай қилиб, Хубайб ибн Адий асирликда ўлим жазосига ҳукм қилинган мусулмонларнинг қатлдан олдин икки ракат намоз ўқиш одатини бошлаб берган. Хубайб Каъбага юзланиб икки ракат намоз ўқиган. Сўнгра Қурайш етакчиларига юзланиб шундай деган:
- „Аллоҳга қасамки, агар сизлар мени ўлимдан қўрққаним сабабли намоз ўқишни сўради деб ўйласангиз, бу намозни ўқишнинг ҳеч қандай қиймати қолмайди“.
Сўнг маккаликлар Хубайб ҳали тирик пайтидаёқ унинг танасини бўлаклашга киришиб, уни масхара қила бошлаган:
- „Муҳаммад сенинг ўрнингда бўлишини, ўзинг эса озод қилинишингни истармидинг?“
Хубайб танасидан қон оқиб турган ҳолда:
- „Аллоҳга қасамки, Муҳаммаднинг пойига биргина тикан кириб, озор беришини кўриш эвазига ўз оилам бағрида тинч-омон ва хотиржам яшашни асло истамасдим!“, — деб жавоб берган.
Одамлар осмонга мушт кўтарган, уларнинг қичқириқлари янада кучайган.
- „Уни ўлдиринг. Уни ўлдиринг!“
Хубайб дор узра кўзларини кўкка тикканча шундай деган:
- „Эй Аллоҳ, пайғамбар Муҳаммадга менинг саломимни етказгин“.
Шундан сўнг Хубайбнинг вужудини тилка-пора қилган қилич ва найзаларнинг саноғига етиб бўлмаган.
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 Мубаракпури, Тҳе сеалед неcтар: биограпҳй оф тҳе Нобле Пропҳет
- ↑ 2,0 2,1 Wатт, W. Монтгомерй. Муҳаммад ат Медина. Охфорд Университй Пресс, 1956 — 33-бет. ИСБН 978-0195773071. „Тҳе cоммон версион, ҳоwевер, ис тҳат Б. Лиҳян wантед то авенге тҳе ассассинатион оф тҳеир чиэф ат Муҳаммад'с инстигатион, анд брибед тwо cланс оф тҳе трибе оф Кҳузаймаҳ то сай тҳей wантед то беcоме Муслимс анд аск Муҳаммад то сенд инструcторс.“ (онлине)
- ↑ Табари, Ал (2008), Тҳе фоундатион оф тҳе cоммунитй, Стате Университй оф Неw Ёрк Пресс, 147-бет, ИСБН 978-0-88706-344-2