Хублидҳарвар — Ҳиндистоннинг жан. қисмидаги шаҳар, Карнатака штатида. Аҳолиси 825 минг киши (2001). Транспорт йўллари чорраҳаси. Савдосаноат маркази. Машинасозлик, ип газлама саноати, кўнтери, совун и.ч. корхоналари, темир йўл устахоналари мавжуд. Аэропорт, университет бор.