Хубсугул, Косогул — Монголиянинг шим. қисмидаги кўл. Тоғ оралиғидаги тектоник ботиқса, 1645 м баландликда жойлашган. Майдони 2620 км², уз. 134 км, эни 36 км гача. Энг чуқур жойи 238 м. Суви чучук. Х.дан ЭгинГўл дарёси оқиб чиқиб, Селенга дарёсига қуйилади. Қирғоқлари баланд, тик. декабрдан май ойигача музлайди. Балиқ овланади. Кема қатнайди.