Xudbinlik
Худбинлик — ўз манфаатини бошқа кишилар манфаатидан юқори қўйиш. Салбий ахлоқий сифат деб баҳоланади. Худбинлик манфаатпарастлик ва шахсиятпарастликни ўз ичига олади. Худбин одам ўз манфаати йўлида ҳеч кимни, ҳеч бир жамоани, ҳеч қандай жамиятни тан олмайди. Худбинлик жумардлик (олийжаноблик)нинг акси. Худбинликни шахснинг ўзига бўлган муҳаббати билан чалкаштирмаслик лозим. Имом Ғазолий муҳаббатнинг 5 тури ҳақида фикр юритиб, инсоннинг ўзига, ўзининг аъзоларига, саломатлигига бўлган муҳаббатини биринчи ўринга қўяди. Унингча, бу муҳаббат Аллоҳ, ота-она, қариндош-уруғ, до'ст-биродар, муҳтож-эҳтиёжмандлар хизматида бўлишга имкон яратувчи восита ҳисобланади. Худбинлик муҳаббат ҳиссига эмас, нафсга, ҳирсга асосланади, ўзини адолацизлик, инсофсизлик, бераҳмлик каби иллатларда намоён этади. Жумардлик ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди, лекин инсоннинг ўзига бўлган муҳаббати, бошқаларда ҳам ўзига шундай муҳаббат борлигини инкор этмаслик керак, бу қоида бузилган жойдан Худбинлик бошланади.
Худбинлик аввало ўзини ўзи сакдашнинг табиий инстинкти сифатида пайдо бўлганлигини эътироф этиш лозим.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |