Худдамул Фурқон (пуштуча: خدام الفرقان‎‎) — Афғонистонда 1966-йилда тузилган сиёсий партия[1]. Партия лидери Муҳаммад Исмоил Можадидий ҳисобланган. Партия исломчилик ва аксилкоммунистлик ғояларини илгари сурган. Худдамул Фурқон коммунистик ва маоистик ғоялар асосида тузилган партияларга қарши чиққан Афғонистоннинг биринчи партияси ҳисобланади. Партия аъзоларининг асосий қисмини зиёли қатлам ташкил этган. Партия лидери мусулмонлар орасида анча обрўли киши бўлган[2][3]. Худдамул Фурқон партиясининг „Ҳақиқат овози“ номли газетаси бўлган.

Худдамул Фурқон
خدام الفرقان
Етакчи Муҳаммад Исмоил Можадидий
Ташкил этилган 1966-йил
Тугатилган сана 1979-йил (бошқа бир ҳаракат билан бирлашиб кетган)
Бирлашган Афғонистон исломий инқилоби ҳаракати
Идеологияси исломчилик, аксилкоммунистлик

Тугатилиши

1979-йилда Можадидий ва унинг оиласи Афғонистон демократик республикаси ҳукумати томонидан ҳибсга олинади (уларнинг тақдири номаълум). Можадидийнинг қамалиши ортидан Худдамул Фурқон партияси Афғонистон исломий инқилоби ҳаракатига қўшилиб кетади.

Манбалар

  1. ↑ Чрис Сандс, Фазелминаллаҳ Қазизаи. Нигҳт Леттерс: Гулбуддин Ҳекматяр анд тҳе Афгҳан Исламисц Wҳо Чангед тҳе Wорлд. Охфорд Университй Пресс, 2019. ИСБН 978-1-78738-196-4. 
  2. ↑ „Кҳуддамул Фурқан“. www.спеcтроом.cом. 2022-йил 11-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 11-декабр.
  3. ↑ Др М. Ҳалим Танwир. Афгҳанистан: Ҳисторй, Дипломаcй анд Жоурналисм. Хлибрис Cорпоратион, 2013-02-22. ИСБН 978-1-4797-9739-4.