Xudo cherkovi
Худо черкови - 1884-йилда АҚСҲнинг Теннеси штатида ташкил этилган. Ушбу черков ХВИ асрда тугаган реформацияни давом эттириш ғоясини олға суради. Черков ҳар қандай ақидалардан пок, ҳудди Исо Масиҳ давридагидек, севги билан иш олиб борилиши лозим деган ақидага таянади.Шу ғояларни амалга ошириш учун 1886 йили христиан иттифоқи тузилиб, 1902 йили унинг асосида “Муқаддаслик черкови” тузилди ва 1907 йили у “Худо черкови” номини олди.«Худо Черкови» тринитариан-пятидесятник э’тиқодига мансуб бўлиб, “уч кризис” ақидасига таянади. Ҳозирги кунда ташкилотни ҳар икки йилда йиғиладиган «Марказий Ассамблея» бошқаради. Унинг 8 та нашри мавжуд. АҚСҲнинг ўзида черков а’золарининг сони 500 минг кишини ташкил этади. Ушбу черков 72 мамлакатда миссионерлик фаолиятини олиб бормоқда[1].
Манбалар
- ↑ Нажмиддинов, Каримов, Турдиева 2017, с. 408.
Адабиётлар
- Нажмиддинов Ж., Каримов Ж., Турдиева Д.. Диншунослик. Қомусий луғат. Имом Бухорий халқаро маркази нашриёти, 2017 — 480-бет. ИСБН 978-9943-5105-3-1.
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |