Xumbosh baliqlar
Qiyofa
Хумбош балиқлар (Ҳйпопҳалмичтҳйнаэ) — карпсимонлар оиласига мансуб чучук сув балиқлари кенжа оиласи. Узунлиги 1 м гача, вазни 20–35 кг. Жабра пардалари баъзан ўзаро қўшилиб ўсиб, тўр ҳосил қилади. Пешонаси нисбатан баланд (номи шундан). 2 тури маълум. Шарқий ва Жан.Шарқий Осиё дарёларида яшайди. 5—7 йилда жинсий вояга етади. Ёзда сув тошганида 490—560 минг увилдириқ ташлайди. Ёш балиқлар дастлаб зоопланктон, кейинроқ фитопланктон билан (оқ Хумбош балиқлар) ёки аралаш озиқланишга ўтади (чинор Хумбош балиқлар) Хумбош балиқлар кўпчилик мамлакатларда иқлимлаштирилган. Амур, яъни оқ Хумбош балиқлар Ўзбекистон сув ҳавзаларида ҳам иқлимлаштирилган. Хумбош балиқлар ов объекти, ҳовузларда ҳам боқилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |