Xumbuztepa
Хумбузтепа — ёдгорлиги Хазорасп шаҳридан 17 км шарқда Амударёнинг сўл соҳилида жойлашган. Дастлаб бу ёдгорлик ЎзР ФА Қорақалпоқ филиалининг тарих, тил ва адабиёт институти археология бўлимининг М.Мамбетуллаэв бошчилигидаги археологик отряди томонидан 1973 йилда Хоразм вилоятининг археологик харитасини тузиш асносида тадқиқ қилинди.[1] 1974 ва 1978 йилларда айнан М.Мамбетуллаэв бошчилигида ёдгорликда археологик тадқиқотлар давом эттирилди.[2] М.Мамбетуллаэв тадқиқотларига кўра Хумбузтепа ёдгорлиги 4,6 га ни ташкил этади. Лекин ҳозирги кунга келиб бу ҳудуд экин майдонлари ва турар-жойлар ҳисобига қисқарган. Шунингдек ёдгорликнинг катта қисмини Амударё сувлари ювиб кетган. Дарё томондан жарликда 1,5 — 2 м қалинликдаги маданий қатламлар излари аниқ билиниб турибди. Қурилиш конструксиялари ичида кўплаб кулолчилик хумбузларининг акс этиши ёдгорликда кулолчилик ишлаб чиқаришининг узоқ давом этганлигини ва Хумбузтепа номининг ёдгорликка бежиз берилмаганини кўрсатади .[3] В. А. Лившиц хулосасига кўра „Хум“ сўзи қадимги Эрон тилида йирик сопол идиш (Авесто тилида „хумба“, қадимги ҳинд тилида „кумбҳа“, форс ва тожик тилларида „хумб, хум“), шунингдек пиширишга тайёрланган ҳар қандай лой идиш, бундан ташқари — идишни пиширишга мўлжалланган майдонча маъноларини англатади.[4] Хумбузтепа манзилгоҳи дастлабки тадқиқотлар даврида жануби-шарққа томон 520 м га чўзилган, эни 65-82 м ни ташкил этган. Ёдгорлик ҳудуди асосан текисликдан иборат бўлиб, унинг юзаси жуда кўплаб сопол буюмларнинг қолдиқлари билан қопланган. Кулолчилик хумбузларининг ёнган қизил доғ ҳолатидаги излари ва кучли пиширилган сопол қолдиқлари асосан ёдгорликнинг ўрта қисмида учрайди. Манзилгоҳнинг ёшини ва ҳаёт босқичларини аниқлаш мақсадида, унинг ўрта қисмида стратиграфик шурф солинди. Шурф материккача этказилди ва маданий қатлам қалинлиги 2,1 м ни ташкил этди. Ёдгорликнинг шарқий қисмида жарлик томондан яққол кўриниб турган маданий қатламни тозалаш орқали ҳам стратиграфик маълумотлар олинди. Олиб борилган қидирув ишлари натижасида жуда бой сопол мажмуалари қўлга киритилди. Энг қуйи маданий қатламлардан (В — ИВ яруслар) қовурғасимон жуссали ва манжецимон гардишли идиш деворлари топилди. Ташқи юзаси оқ ёруғ ангоб билан бўялган. Шунингдек манжецимон гардишли тоғора ва жом ҳам топилди. Бу топилмаларнинг ўхшаш жиҳатдан топилмалари Дингилжа қўрғони[5] ва Кўзалиқир[6] ёдгорликларида топилган бўлиб мил.ав. ВИ — В асрлар билан белгиланган. Хумбузтепада топилган сопол буюмлар ҳам айнан шу даврга тўғри келади. ИВ — ИИИ яруслардан топилган сопол бўлаклари ичида асосан хумлар, хумчаларнинг кўплиги эътиборлидир. Бу хумлар ва хумчаларнинг гардишлари овал шаклда бўлиб, юзаси асосан ёруғ рангли ангоб билан қопланган, жингалаксимон ёки вертикал шаклдаги қизил бўёқлар билан нақшланган. Бундай типдаги идишлар Хоразмда мил.ав. ИВ — ИИИ асрларда кенг тарқалган бўлиб, Қўйқирилганқалъа, Жонбосқалъа, Бозорқалъа, Қалъалиқир — 1 ва 2 ёдгорликларида ҳам аниқланган.[7] ИИ — И яруслардан топилган сопол буюмлар бўлакларининг баъзи деталларида ўзгаришлар юз берган. Йирик идишлар гардиши чўзинчоқ, анча шиширилган бўлиб, юзаси оқ ёруғ ва қизил ангоб билан қопланган. Хоразмда бундай шаклдаги идишлар мил. И — ИИИ асрларда кенг тарқалган.[8] М.Мамбетуллаэв тадқиқотлари асосан, археологик қидирув доирасида бўлгани учун ёдгорликнинг пайдо бўлиши ва ҳаёт босқичларини аниқлаш лозим эди. Шунга кўра, ёдгорликда ҳаёт мил.ав. ВИ асрдан то мил. ИВ асргача давом этган, деган хулосага келинган.[3] 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Я. Ғуломов номидаги Археология институти илмий ходимлари Ю. Манилов бошчилигида Хумбузтепа манзилгоҳида навбатдаги тадқиқотларни олиб бордилар.[9] Бу даврга келиб ёдгорлик ҳудуди анча қисқарди. Бунга сабаб собиқ Шўролар даврида янги экин майдонларининг кенгайиши, турар-жойларнинг барпо этилишидир. Манзилгоҳ ҳудуди узунлиги 520 м дан 225-235 м гача, эни эса 65-82 м дан 20-40 м гача қисқарди. Ёдгорликда 3 та жойда траншея қазилди. Траншея № 2 ва № 3 ларда маданий қатламлар аниқланмади. Экин томорқаларини барпо этиш жараёнида маданий қатламлар бузилиб Амударё соҳилига суриб чиқарилган ва турли даврларга оид сопол идишлар аралашмасидан иборат аҳлат юзага келган. Фақат траншея № 1 да архаик даврга оид маданий қатламлар қайд қилинган. 1996 — 1997 йилларда Хумбузтепада кейинги тадқиқотларни ЎзР ФА Археология институтининг Хоразм минтақавий бўлими ва Россия ФА Н. Н. Миклухо-Маклай номидаги этнология ва антропология институтининг илмий ходимлари олиб бордилар.[10] Ёдгорликнинг шимолида 2 та жойда қазишма ва 1 та жойда стратиграфик шурф қазилди. Археологик тадқиқотлар манзилгоҳда ҳаёт босқичларининг кетма-кет давом қилган бир неча даврини аниқлади. С. Болелов ёдгорликда ҳаёт мил.ав. ВИИ асрдан то мил.ав. ИВ аср охиригача давом этган деган хулосага келди. Маданий қатламлардан аниқланган бой кулолчилик материаллари асосида 3 та кулолчилик мажмуасини ишлаб чиқди. Булар: Хумбузтепа — И (мил.ав. ВИИ аср охири — мил.ав. ВИ асрнинг 1-ярми); Хумбузтепа — ИИ (мил.ав. ВИ аср охири — мил.ав. В аср боши); Хумбузтепа — ИИИ (мил.ав. В аср охири — мил.ав. ИВ аср боши) мажмуаларидир. 2002 йилда Хумбузтепада археологик тадқиқотларни ЎзР ФА қошидаги Археология институти ҳамда шу институтнинг Хоразм минтақавий бўлими ва ЎзР ФА сининг Қорақалпоқ филиалининг археология бўлими илмий ходимлари давом этдирдилар.[11] Тадқиқотлар давомида 4 та жойда қазишма қилинди (Қазишма № 3, № 4, № 5, № 6). Бироқ шулардан фақат 2 тасида маданий қатламлар сақланиб қолган (Қазишма № 4, № 6). Бу қазишмаларда маданий қатламлар қалинлиги 2 м дан зиёдни ташкил этди ва ишлар материккача олиб борилди. Стратиграфик таҳлиллар асосида ёдгорлик ҳаёти 4 та хронологик даврга ажратилди ва қуйидаги 4 та кулолчилик мажмуаси ажратиб кўрсатилади: Хумбузтепа — И (мил.ав. ВИИ — ВИ асрлар); Хумбузтепа — ИИ (мил.ав. ВИ — В асрлар); Хумбузтепа — ИИИ (мил.ав. В — ИВ асрлар); Хумбузтепа — ИВ (мил.ав. ИВ — ИИИ асрлар) мажмуаларидир. Олинган маълумотлар асосида С.Баратов ёдгорликда ҳаёт мил.ав. ВИИ — ИИИ асрларда мавжуд бўлганлигини таъкидлади. Тадқиқотчилар Хумбузтепадаги сопол буюмлар даврини аниқлашда нафақат шакли, балки ишланиш техникаси билан ҳам ўзига яқин бўлган Ёз ИИ, ИИИ хронологик жадвали асосида хулосага келишган. Хумбузтепа Жанубий Хоразм кулолчилик ишлаб чиқариш маркази сифатида архаик ва антик даврнинг илк босқичларида Хоразмнинг катта ҳудудини сопол буюмлар билан таъминлаб турган. Архаик ва антик даврга оид бундай йирик ишлаб чиқариш марказлари Ўрта Осиёда кўп учрамайди. Ҳозиргача Хумбузтепа билан биргаликда Афросиёб яқинида шундай кулолчилик ишлаб чиқариш маркази аниқланган. Кулолчилик ишлаб чиқаришининг уюшган тарзда ташкил этилиши бу марказларга давлат даражасида эътибор берилганлигини кўрсатади. Ёдгорлик ҳали тўлалигича тадқиқ қилиб бўлинган эмас. Кулолчилик соҳасини ўрганишдаги аҳамиятини эътиборга оладиган бўлсак ёдгорликда кенг стационар тадқиқотлар олиб бориш зарур. Хумбузтепани археологик жиҳатдан тўлиқ ўрганиш орқали Хоразм воҳасида ўзбек давлатчилигининг шаклланиши, шаҳарсозлик маданиятининг вужудга келиши ва архаик давр кулолчилик ишлаб чиқаришининг тараққиётига даҳлдор янги манбаларни қўлга киритиш имкониятлари мавжуддир.
Манбалар
- ↑ Мамбетуллаэв М., Юсупов Н. Археологическиэ работи в Хорезмской области. — Археологическиэ открития. — 1973., М., 1974. 483-бет.
- ↑ Мамбетуллаэв М., Юсупов Н. Археологическиэ работи в Хорезмской области. — Археологическиэ открития. — 1974., М., 1975; Мамбетуллаэв М., Юсупов Н., Сайпанов Б., Кдирниязов М.-Ш., Ходжаниязов Г. Исследования в Хорезмской области. — Археологическиэ открития. — 1978., М., 1979. 557-бет.
- ↑ 3,0 3,1 Мамбетуллаэв М. Хумбузтепе — керамический сентр южного Хорезма. Археология Приараля, 1982, 2-қисм, 22-38 бетлар.
- ↑ Андреэв М. С., Пещэрова Е. М. Ягнобскиэ тексти с приложениэм ягнобско-русского словаря, составленного Андреэвим М. С., Лившицем В. А. и Писарчик А. К. М.-Л., 1957, 362-бет.
- ↑ Воробева М. Г. Дингилдже. Усадба середини И тисячилетия до н.э. в древнем Хорезме. — МХЕ, 9-қисм, М.,1973. 122-бет, 35-расм, 1-5,16.
- ↑ Воробева М. Г. Керамика с городища Кюзелигир. — ТХАЭЭ, Т.2, М., 1958, 133-бет, 1-расм; 338-бет, 4-расм, 8,9.
- ↑ Воробева М. Г. Керамика Хорезма античного периода. — ТХАЭЭ, Т.4, М., 1959, 101, 103-бетлар.
- ↑ Воробева М. Г. Керамика Хорезма античного периода. — ТХАЭЭ, Т.4, М., 1959, 174-бет.
- ↑ Манилов Ю. Отчет об археологических исследованиях на поселении Хумбузтепе Хазараспского раёна Хорезмской области в 1992 г. Самараканд — 1992, МЁИИЧ Бош бошқармаси архиви, А 9331/М-23
- ↑ Матрасулов Ш., Болелов С. Отчет об археологических работах на Хумбузтепе в 1996 г. Москва-Хива 1997. ЎзР ФА Археология институти архиви, Ф 1/Д 88; Матрасулов Ш., Болелов С. Отчет о археологических исследованиях на Хумбузтепе (Хорезмская област) в 1997 г. Москва 1997. ЎзР ФА Археология институти архиви, Ф 1/О 1/Д 89; Болелов С. Некоториэ итоги археологических работ на Хумбузтепа. ОНУ, 1999,№ 10, 85-90 бетлар.
- ↑ Баратов С. Р. Отчёт. Археологическиэ работи в Южном Хорезме в 2002 году. Самарканд — 2003. МЁИИЧ Бош бошқармаси архиви, А 9405/Б-24; Баратов С., Матрасулов Ш. Археологическиэ работи в Южном Хорезме. Тўплам. Ўзбекистонда археологик тадқиқотлар. 2002 йил. Тошкент — 2003, 38-43 бетлар.
Бу мақола викилаштирилиши керак. |