Xums
Хумс (арабча: خمس — бешдан бир) —ислом анъанасида мусулмон қўшинлари қўлга туширган ўлжаларининг (қаранг Ғанимат) бешдан бир қисми. Уни аввал Муҳаммад (сав) ихтиёрига, кейинчалик халифалар хазинасига (қаранг Байт улмол) ажратилган, қолган қисмини ҳарбий бошлиқяар ўзлари ва лашкарларга тақсимлаганлар. Бу қоида илк ислом давридаёқ Қуръон оятларида (8: 41) баён этилган ва шу асосида амалга киритилган, у ўрта асрларда барча мусулмон мамлакатларида қўлланган. Х. сифатида тўпланган маблағларнинг бешдан бир қисми аввал Муҳаммад (сав) ва унинг авлодларини таъминлашга, шунингдек, қўшинлар харажатларига сарфлаган. Халифалар ва кейинги ҳукмронлар даврида Х. хазинага тушган.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |