Хумулий, Жумақули ибн Сўфий Тағойи турк Ургутий Самарқандий (ХИХ аср) — Бухоро амирлигида ижод қилган ўзбек шоири ва тарихчиси. Тиллакори мадрасасида таҳсил олган.

Бухоро амири Насрулла (1827—1860) даврида Ургутда қозилик қилган. Ўзбек ва тожик тилларида наср ва назмда ижод этган, тарихий асарлар ҳам ёзган. Замондош олим ва шоирларнинг таржимаи ҳолини ёзиб қолдирган. Х.нинг "Тарихи Хумулий", "Манзумоти тарихий", "Шоҳ ва гадо", "Девони Хумулий", "Шайх Мусохон адДаҳбидийнинг таржимаи ҳоли" каби асарлари бор. "Тарихи Хумулий"да баъзи бир дарвеш шайхларнинг таржимаи ҳолидан ва манғитлар сулоласи тарихидан маълумотлар келтирилган. "Манзумоти тарихий" асарида эса 1870-йил содир бўлган тарихий воқеалар шеър билан баён қилинади.

Адабиётлар

  • Анке фон Кюгел'ген, Легитимизация среднеазиацкой династии мангитов в произведениякҳ икҳ историков (ХВИИИ-ХИХ вв.). Алматй: Дайк пресс, 2004

Ҳаволалар