Хун Куанг (мил. ав. тахминан 313 — тахминан 238) — қадимги хитой файласуфи. Конфуций таълимотини системага солишгауринган. Менсзи (мил. ав. тахминан 372—289)га қарама-қарши ўлароқ, инсон табиатан ёвуздир, деб ҳисоблаган. Унингча, инсон ташқи таъсир, тарбия, амалий фаолият туфайлигина яхши фазилат эгасига айланади. Фикрларини „Хун Куанг“ китобида баён қилган. Хун Куанг ғоялари кейинги хитой мутафаккирлари, айниқса Хан даври (мил.ав. ИИИ аср — мил. ИИИ аср) файласуфларига катта таъсир ўтказган.

Хун Куангнинг асосий иқтисодий ғоялари:

  1. Давлатнинг бойиши тарафдори бўлган;
  2. Қонунга амал қилган ҳолда бойликка интилган кишиларни қўллаб-қувватлаган;
  3. Меҳнат тақсимоти зарурлиги ғояси илгари сурилган;
  4. Давлатнинг иқтисодий сиёсати 3 та асосий тамойилга асосланиши кераклиги таъкидланади:
— харажатларни иқтисод қилиш;
— халқ фаровонлигини таъминлаш;
— ортиқча маҳсулот захираларига эга бўлиш зарурлиги.

Манбалар