Xunuklik
Хунуклик — эстетика тушунчаси. Инсон гўзаллиги, шаъни, қадр-қиммати ва идеал тасаввурларга хилоф келадиган хусусият, нарса ва ҳодисани ифодалайди. Гўзамикнинт акси. Х. кишида турли хил салбий ҳис-туйғу, нохуш кайфият, таассуф ва нафрат қўзғатади, ёқимсиз таассурот қолдиради. Х. — ўзида нуқсонни ифодалайди. У — инсоннинг интеллектуал ва ирода кучига бўйсуниши мумкин бўлган, шахс, жамият учун тўғридан-тўғри хавф туғдирмайдиган, келажакда инсоний имкониятлар доирасида шаклан ёки мазмунан ижобий ўзгариш касб эта оладиган муваққат хусусият. Шу нуқтайи назардан гўзаллик билан узвий боғлик. Қад. хитой донишмандлари Х.нинг ҳам ўзига хос аҳамияти борлигини таъкидлаб, одамлар Х. орқали гўзаллик нималигини англаб етадилар, деган фикрни билдирадилар (Лао Сзи). Юнон мутафаккирлари гўзалликнинг Х.ка ўтиб туриши мумкинлигини айтадилар, бу фикрни ёш, гўзал йигитнинг кейинчалик касал қарияга айланиши билан изоҳлайдилар (Аристотел). Шу маънода Х.ни қадрнинг қадрсизланиши тарзида талқин қилиш мумкин. Х. санъат асарига кўчганида, санъаткор маҳорати ва санъат қонуниятлари воситасида ўзининг обектдаги жиркантирувчи жиҳатларини йўқотади, гўзалликка айланади, айни пайтда, мазкур обектга бўлган инсондаги салбий муносабат онгида сақланиб қолаверади. Бу ҳолат бадиий асарни идрок этувчи кишининг ахлоқий эстетик тарбиясига таъсир кўрсатади.
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |