Хурмойи — ўртапишар жайдари ўрик нави. Бовдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий тадқиқот интининг Самарқанд филиалида Хурмойи нави клонидан ажратиб олинган. Ўрта Осиёда кенг тарқалган. Дарахти катта, 100 йилгача яшайди, шохшаббаларининг қалинлиги ўртача, бал. 7 —7,5 м, кенглиги 8 —8,5 м. Четдан чангланади, июн —июлда пишади. Меваси кенг тухумсимон, зарғалдоқ, хушбўи, ширали. Таркибида қанд миқдори 14 —16%, нордонлиги 0,3%. Данаги этидан осон ажралади. Кўчати ўтқазилгач, 4—5 йилда ҳосилга киради. Тупидан 200 кг гача ҳосил олинади. Меваси янгилигида ейилади, консерва қилинади ва қоқи солинади. 1959-йилдан Давлат реестрига киритилган. Тошкент, Андижон, Фарғона, Наманган, Сирдарё, Хоразм вилоятларида рнлаштирилган.