Хуросон араблари — Аббосийлар сулоласи даврида (750—1258-йиллар) Эроннинг Хуросон ҳудудига кўчиб келган арабларнинг авлодлари. Улар араб босқинлари даврида кўчиб келган эронлик араблардан келиб чиққан. Эроннинг жануби-ғарбий қисмидаги Хузистон вилояти араблари ҳудуддаги қадимги аҳолининг бевосита авлодлари бўлса, Хуросон араблари араб муҳожирларининг авлодларидир[1]. 2013-йилда нуфузли Эрон ва Кавказ илмий журналида чоп этилган мақолага кўра, тахминан 50 000 нафарни ташкил этувчи Хуросон араблари аллақачон „деярли тўлиқ форслашган“[1].

Хуросон араблари
عرب‌های خراسان
عرب خراسان
Ҳозирги жойлашув ареали ва аҳоли сони
Жами: 500 000 (2024)[1]
Жанубий Хуросон
Разавий Хуросон
Тил Форс, Араб (Хуросон арабчаси)
Дини Шиалик, камчилик Суннийлик

Хуросон арабларининг аксарияти Шайбоний, Зангоий, Мишмаст, Хозаима ва Аздий қабилаларига мансуб. Хуросон араблари форс тилида сўзлашувчилар бўлиб, фақат бир нечтасиги она тили бўлган Хуросон араб тилида сўзлашади. Биржанд, Машҳад ва Нишопур шаҳарларида Хуросон арабларининг йирик гуруҳлари яшайди[2]. Ибн ал-Асирнинг ма’лумотларига кўра, Аббосийлар Эрон Хуросони, ҳозирги Шимолий Афғонистон ва Жанубий Туркманистон ҳудудларига 50 мингга яқин араб оиласини кўчирган, бироқ бу рақам шубҳасиз бўрттириб кўрсатилган[3].

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 Аҳмади, Ҳамид (2013). "Политиcал Элитес анд тҳе Қуэстион оф Этҳниcитй анд Демоcраcй ин Иран: А Cритиcал Виэw". Иран анд тҳе Cауcасус 17 (1): 82. дои:10.1163/1573384Х-20130106. 
  2. ↑ Ҳитти, Пҳилип. Ҳисторй оф тҳе Арабс, Ревисед: 10тҳ Эдитион (PDF ПДФ), 10тҳ, Палграве Маcмиллан, 2002. ИСБН 978-0-333-63142-3. Қаралди: 2017-йил 9-март. 
  3. ↑ Проф. Др. Айдıн Уста, Тüрклер ве İсламиет, Едитепе Яйıневи, 1. Баскı, Марч 2020, с. 56-57 (усинг тҳе Туркиш транслатион оф эл-Камил фи'т-Тариҳ бй İбн Ал-Атҳир ас а соурcе)

Адабиётлар

  • Персиан анд Герман Wикипедиа
  • Лингуистиc Cонвергенcе анд Ареал Диффусион: Cасе Студиэс фром Ираниан. Бй Éва Áгнес Cсатó, Бо Исакссон, Cарина Жаҳани. Паге 162.
  • Кҳорасани Арабиc (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-09-05 санасида архивланган)