Тангиров Хуррам Эргашевич (1980-йил, 16-октябр; Жиззах вилояти, Фориш тумани) – педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (доцент), „Шуҳрат“ медали соҳиби.

Хуррам Тангиров
Таваллуди 1980-йил 16-октябр (1980-10-16) (46 ёш)
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таълими Жиззах давлат педагогика институти
Касби Ўқитувчи
Дини Ислом
Унвони Доцент
Мукофотлари

Таржимаи ҳоли

Хуррам Тангиров 1980-йил 16-октябрда Жиззах вилоятининг Фориш туманида туғилган[1][2].

2004-йилда Жиззах давлат педагогика институтининг бакалавр, 2007-йилда магистратура босқичини тамомлаган[1].

2022-йилда педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори даражасини олиш учун „Интерактив электрон ахборот-таълим муҳитида умумтаълим фанларини ўқитишни индивидуаллаштириш методикаси“ мавзусида диссертация ҳимоя қилган[3].

Фаолияти

  • 1997—1999-йилларда Жиззах Индустриал Техникуми талабаси (Бухгалтерлик ҳисоби);
  • 1999—2000-йилларда Фориш тумани „Шарқ“ МЧЖ кинобирлашмасида бош ҳисобчи;
  • 2000—2004-йилларда Жиззах давлат педагогика институти математика-информатика йўналиши талабаси (бакалавр);
  • 2004—2006-йилларда Жиззах давлат педагогика институти „Таълим тизимини ахборотлаштириш ва мултимедиа“ илмий-услубий марказида муҳандис-дастурчи;
  • 2006—2009-йилларда Жиззах давлат педагогика институти „Ахборот технологиялари маркази“да тармоқ бошқарувчиси;
  • 2005—2007-йилларда Жиззах давлат педагогика институти магистранти;
  • 2007—2018-йилларда Жиззах давлат педагогика институти „Информатика ва ахборот технологиялари“ (кейин „Информатика ўқитиш методикаси“) кафедраси ўқитувчиси;
  • 2018—2022-йилларда. Жиззах давлат педагогика институти „Информатика ва уни ўқитиш методикаси“ кафедраси катта ўқитувчиси;
  • 2022—2023-йилларда Жиззах давлат педагогика университети „Информатика ва рақамли таълим технологиялари“ кафедраси катта ўқитувчиси;
  • 2023-йил 24-мартдан Жиззах давлат педагогика университети „Информатика ва рақамли таълим технологиялари“ кафедраси доценти вазифасини бажарувчи[1].

Илмий фаолияти

Республика ва халқаро даражадаги илми-услубий журналларда 140 га яқин илмий-услубий ишлари эълон қилинган. 10 та ўқув, ўқув-услубий ва услубий қўлланмалар, 4 та методик-тавсияномалар ҳаммолифлик асосида чоп этилган. Тадқиқот иши доирасида 2 та монография чоп этган[1].

Мукофотлари

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „ТАНГИРОВ ХУРРАМ ЭРГАСҲЕВИCҲ“. эдарслик.уз. Қаралди: 29-сентябр 2024-йил.
  2. ↑ „ТАНГИРОВ ХУРРАМ ЭРГАСҲЕВИСҲ“. жспи.народ.ру. Қаралди: 29-сентябр 2024-йил.
  3. ↑ „Тангиров Хуррам Эргашевич“. ждпу.уз (23-апрел 2022-йил). Қаралди: 29-сентябр 2024-йил.
  4. ↑ „Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан та’лим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. уза.уз (27-сентябр 2024-йил). Қаралди: 28-сентябр 2024-йил.
  5. ↑ „Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан та’лим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида“. пресидент.уз (27-сентябр 2024-йил). Қаралди: 28-сентябр 2024-йил.
  6. ↑ „Президент бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларни мукофотлади (рўйхат)“. Дарё.уз (27-сентябр 2024-йил). Қаралди: 29-сентябр 2024-йил.
  7. ↑ „МУКОФОТ МУБОРАК!“. жиззах.сайлов.уз (28-сентябр 2024-йил). Қаралди: 29-сентябр 2024-йил.