Хуррамбек — Сурхон воҳасида қизил армияга қарши курашган қўрбошилардан бири[1].

Хуррамбек
Хуррамбек
Сурхон воҳасидаги машҳур қўрбоши

Таржимайи ҳоли

Хуррамбекнинг келиб чиқиши ўзбекларнинг қўнғирот элатидан, қўнғиротларнинг хуштамғали уруғидан бўлган. Қаҳрамон Ражабов баъзи адабиётларга таяниб, уни қўнғиротларнинг тортувли уруғининг каллар бўғинига мансуб, деб ёзган. Хуррамбек Бухоро мадрасаларида таълим олган. У Сурхон воҳасидаги қўрбошиларнинг энг ёвқури ва тадбиркори бўлган.

Қўрбошилик фаолияти

Хуррамбекка бўйсуновчи қўрбошилар орасида қўнғиротлардан Маҳмудбек Қачай, Раҳимбердибек, Маҳмудбек Қачай, Мустафоқул, дўрмонлардан Нурмуҳамамад Тўқсабо, Тошматбек, Нурмуҳаммад Тўқсабо, туркман жузларидан Ҳусанбек Додхоҳ, Деҳқонбой Тўқсабо, Ҳайит Тўқсабо, Қўйбағарбек Тўқсабо каби ҳарбий саркардалар бўлган. Хуррамбек 1925-йил Сурхондарё қўрбошиларининг Амударёдаги Пайғамбароролда навбатдаги қурултойини ўтказади. Мазкур қурултойда Иброҳимбек ҳам иштирок этган. Иброҳимбек Хуррамбекнинг Сурхон воҳаси қўрбошиларининг етакчиси эканлигини эътироф этади ва қуролтойни тарк этади. Шундан сўнг Хуррамбек Боботоғда фаолият кўрсатаётган қўрбошиларни бирлаштиради. Хуррамбек 1926-йил ўзининг 19 та отлиқ сафдоши билан Афғонистон ҳудудига ўтиб кетади. Хуррамбекнинг Афғонистондаги тадқири тўғрисида маълумотлар сақланмаган. 1926—1930-йилларда Хуррамбек Иброҳимбек билан бир неча маротаба учрашади. Улар ўртасида муносабатлар анча зиддиятли бўлган. Хуррамбек тириклик чоғида Г. Б. Адреев „Хуррамбек“ номли роман ёзган ва 1935-йилда рус тилида Тошкентда чоп этилган. „Хуррамбек“ номли романда муаллиф Сурхон воҳасидаги ҳаракат жараёни ва инқирози кўрсатган. Совет ҳукумати томонидан кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан қўрбошилар ўз курашларини давом эттирдилар. У фаолияти давомида совет режимига қарши кураш олиб борди[2].

Манбалар

  1. ↑ Ражабов Қ. Туркистон қўрбошилари “Ўзбекистон тарихи” журнали. — 2022.
  2. ↑ Ражабов Қ. Туркистон қўрбошилари. Тошкент: „Фан“, 2022 — 400-бет.