Xurrit tili
Хуррит тили — Арманистон тоғлиги жан.ида, шим. Сурия ва Месопотамияда, Кичик Осиёнинг жан.шарқий қисмида ва Угарит шаҳрида тарқалган ўлик тил. Хуррит тилининг генетик алоқаларига доир ягона фикр мавжуд эмас. Рус олимлари И. М. Дяконов ва С. А. Старостинларнинг Хуррит тили ва унга қариндош урарт тилининг нах доғистон тиллари билан қариндошлиги ҳақидаги фаразли бир қадар ишончли фикр ҳисобланади. Хуррит тилининг сақланиб қолган ёдгорликлари унда ўзаро фарқланувчи 6 лаҳжа борлигини кўрсатади.
Хуррит тилининг энг қад. ёдгорлиги мил. ав. 3 минг йиллик охирига мансуб. Хорижий тиллар матнларидаги атоқли отлар ва сўзлар мил. ав. 2 минг йилликдан кейин ҳам Хуррит тили Арман тоғликларининг айрим жойларида сўзлашув тили сифатида қўлланганини кўрсатади. Мил. ав. 1-минг йилликдаёқ бундай матнлар мавжуд бўлмаган. Ёзуви — бўғинли миххат; угарит алифболи, миххатида ҳам ёдгорликлар учрайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Жаҳон тилларидан бири ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |