Xurritlar
Хурритлар, хуррийлар — тил жиҳатидан урартларга қардош бўлган қад. қабилалар. Шим. Месопотамия ва Дажла дарёсининг сўл ирмоклари ҳавзасида мил. ав. 3минг йилликдан, мил. ав. 2минг йилликдан эса Фурот дарёсининг юқори ва ўрта ҳавзасида, Сурия, Тавр тоғлари, қисман Фаластинда ва бошқа ерларда яшаганлар. Х.нинг энг кўп тарқалган маркази Закавказе бўлган деган тахминлар мавжуд. Сурия ва Месопотамияда Х. сомийлар билан аралаш яшашган. Мил. ав. 16 —ХИИИ асрларда Х. Шимолий Месопотамияда Митанни давлатини барпо этиб, Хетт подшолигита кучли таъсир кўрсатган. Мил. ав. 2 —1-минг йиллик бошидаги оссурий манбаларида Х. субарейлар деб қайд этилган. Мил. ав. 1-минг йилликда Х. Арманистон тоғлари атрофида тарқоқ ҳолда яшашган. Х. миххат ёзувидан фойдаланишган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |