Хуршид Даврон (асл исми: Давронов Хуршид, 1952-йил 20-январда Самарқанд шаҳри яқинидаги Чордара қишлоғида туғилган) — ўзбек шоири, драматурги, тарихчиси, ёзувчиси ва таржимони. Ўзбекистон халқ шоири (1999). Адабиёт соҳасида бериладиган Маҳмуд Кошғарий номидаги Халқаро мукофот (1989), Халқаро „Олтин қалам“ мукофоти (2009), Озарбайжоннинг „Микойил Мушфиқ“ мукофоти (2013), Туркиянинг Ниёзий ва номидаги мукофот (2022) билан тақдирланган. Ўзбекистон Республикасı Олий Мажлисининг депутати (2000). „Дўстлик“ ордени (1997) билан мукофотланган. Хуршид Давроннинг илк шеърий тўплами ("Шеърларим") номи билан 1976-йилда чоп этилган, биринчи китоби("Қадрдон қуёш") 1979-йилда босиб чиқарилган. Шундан сўнг шоирнинг "Шаҳардаги олма дарахти" (1979), "Тунги боғлар" (1981), "Учиб бораман қушлар билан" (1983), "Тўмариснинг кўзлари" (1984), "Болаликнинг овози" (1986), "Қақнус" (1987), "Баҳордан бир кун олдин" (1989), "Бибиҳоним" сингари китоблари дунёга келди.

Хуршид Даврон

Хуршид Даврон - Ўзбекистон халқ шоири
Асл исми Ўзбекистон халқ шоири
Таваллуди 20-январ 1952-йил
Тахаллуси Хуршид Даврон
Ижод қилган тиллари Ўзбек
Йўналиш Адабиёт
Фаолият тури шоир,ёзувчи
Жанр ше'рият,наср,тарих
Мукофотлари Oʻzbekiston xalq shoiri

Ҳаёти ва ижодий фаолияти

Самарқанд туманидаги 2-саккиз йиллик, 1-ўрта мактабда таҳсил олган (1959-1969).1969-йилда Тошкент университетининг журналистика факултетини тугатган.1971-1973 йилларда ҳарбий хизматни ўтаган. Узоқ йиллар (1974-1989) нашриёт соҳасида, Маънавият ва маърифат марказида фаолият юритган. 1996-2014 йиллар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ЎзТВ Бош муҳаррири, „Тошкент“, „Ёшлар“, „Ўзбекистон“ телеканаллари директори вазифасида ишлади.

Дастлабки шеърлар тўплами — „Қадрдон қуёш“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-22 санасида архивланган) (1979). „Шаҳардаги олма дарахти“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-22 санасида архивланган) (1979), „Тунги боғлар“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-22 санасида архивланган) (1981), „Учиб бораман қушлар билан“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-22 санасида архивланган) (1983) „Тўмариснинг кўзлари“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-22 санасида архивланган) (1984), „Болаликнинг овози“ (1986), „Қақнус“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-22 санасида архивланган) (1987) ва „Баҳордан бир кун олдин“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-22 санасида архивланган) (1997) каби шеърий тўпламлари нашр этилган. Шеърларида воқеликка янгича нигоҳ билан қаровчи, табиат, жамият ва кишилар ҳаётида юз бераётган ўзгаришларни синчковлик билан кузатувчи, айни пайтда бокира ёшликка хос ҳайрат ҳиссини сақлаб қолган зукко шоир сифатида гавдаланади. Х.Даврон сўзга, ифода воситалари ва шеърий шаклларга юксак мезонлар асосида ёндашади.

Хуршид Даврон 90-йилларда шеъриятдан кўра насрий жанрларда самарали ижод қилди. У ўтмишда яшаган унутилмас тарихий сиймолар ҳаёти ва фаолияти билан қизиқиб, улар ҳақидаги мўтабар қўлёзма манбалар билан танишди. Бу қизиқиш натижасида 'Самарқанд хаёли' (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-22 санасида архивланган) (1989), 'Соҳибқирон набираси' (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-22 санасида архивланган) (1995), 'Шаҳидлар шоҳи ёхуд Шайх Кубро тушлари' (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-22 санасида архивланган) (1998,2008), 'Бибихоним қиссасиъ (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-22 санасида архивланган) (2006), каби тарихий-маърифий қисса ва 'Алғул' (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-22 санасида архивланган) (1995), 'Бобуршоҳ соғинчи' (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-10-15 санасида архивланган) (1996) песаларини яратди. Хуршид Даврон бу асарлари билан 90-йилларда Ўзбекистонда тарихий ўтмишга бўлган муносабатнинг яна ҳам қизғин тус олишига муносиб ҳисса қўшди.

Адиб айни пайтда Самарқандда бўлиб ўтган Амир Темурнинг 660, Улуғбекнинг 600-йиллигига, Парижда ЙУНЕСКО қароргоҳида, „Одеон“ театрида намойиш этилган Бухоро ва Хиванинг 2500 йиллигига бағишлаб ўтказилган театрлаштирилган томошалар ва 21 қисмли „Темурнома“, 2 қисмли „Бухоройи Шариф“ видеофилмлари ссенарийлари муаллифи. Шарқ ва Ғарб шоирларининг асарларидан иборат „Қирқ ошиқ дафтари“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2014-02-22 санасида архивланган) (1989) ва япон шоирларининг шеърларидан таркиб топган „Денгиз япроқлари“ (1988) тўпламларини ўзбек тилига таржима қилган.

Хуршид Даврон шеърлари 40 дан ортиқ хорижий тилларга таржима қилинган. Унинг китоблари ва шеърлари Озарбайжон, Полша, Хитой, Болгария, Россия, Туркия, Эрон, Франсия, Испания, АҚШ, Япония, Мўғулистон, Ҳиндистон, Германия, Латвия, Литва, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва бошқа давлатларда нашр этилган. Рус тилида 2 китоби („Древний напев молодого дождя“. Москва., Молодая гвардия, 1982 ва „Полет одинокой птици“. Тошкент., 1989) нашр этилган. Хуршид Даврон 1993-йилда Туркиянинг Бурса шаҳрида бўлиб ўтган Биринчи Туркий шоирлар анжуманида, 1996-йилда Вашингтонда бўлиб ўтган Осиё адиблари конгрессида, Россия, Полша, Болгария, Жанубий Кореяда ўтказилган поэзия фестивалларида иштирок этган.

Библиография

Чоп этилган китоблари:

  1. Қадрдон қуёш. Шеърлар. Т., 1979
  2. Шаҳардаги олма дарахти. Шеърлар. Т., 1979
  3. Тунги боғлар. Шеърлар. Т., 1981
  4. „Древний напев молодого дождя“. Москва., Молодая гвардия, 1982
  5. Учиб бораман қушлар билан. Шеърлар. Т., 1983
  6. Тўмариснинг кўзлари. Шеърлар ва достон. Т., 1984
  7. Болаликнинг овози. Шеърлар. Т., 1986
  8. Қақнус. Шеърлар ва достон. Т., 1987
  9. Полет одинокой птици. Сборник стихов на русском язике. Т., 1989
  10. Самарқанд хаёли. Маърифий мақолалар, эсселар ва тарихий қиссалар. Т., 1991
  11. Соҳибқирон набираси. Тарихий ҳикойлар ва қиссалар. Т,1995
  12. Шаҳидлар шоҳи-Шайх Кубро тушлари. Тарихий-маърифий қисса. Т., 1998
  13. Баҳордан бир кун олдин. Шеърлар ва таржималар. Т., 1997
  14. Бибихоним қиссаси. Тарихий ҳикоялар ва қиссалар. Т.,2007
  15. Шайх Кубро тушлари. Тарихий-маърифий қисса, иккинчи наср. Т., 2008
  16. Самарқанд хаёли. Тарихий ҳикоялар ва қиссалар. Т. 2022
  17. Навоий армони. Ҳикоялар ва эсселар. Т. 2022
  18. Бибихоним қиссаси. Икки қисса. Т. 2025
  19. Танланган асарлар. Ше'рлар, достонлар, қисса ва ҳикоялар. Т. 2025

Телевизион, радио ва драма асарлари

  1. Темурнома. 21 қисммли телевизион сериал (1996).
  2. İпак Йўлу. Мусиқий-хореографик бадиий композиция. „Одеон“ театри, Париж, Франсия (1997)
  3. Бухоройи Шариф. 2 қисмли мусиқий филм-опера (1997).
  4. Жалолиддин Хоразмшоҳ.(Номıқ Камол асари асосида) 5 қисммли телевизион филм.(1998)
  5. Минг бир ривоят. Телевизион лойиҳа. (1995-2013)
  6. Мирзо Улуғбек. Радёп’эса. (2008)
  7. Бобуршоҳ ёхуд Соғинч. Радёп’эса. (2005)
  8. Алғул (Мирзо Улуғбек). 2 қисмли телевизён спектакл. (2009)
  9. Алғул (Мирзо Улуғбек). „Шарқ юлдузи“ журнали,2012 йил,1-сон

Таржималари

  1. Ояр Вациэтис. Ёмғир ёғалоқ. Болалар учун шеърлар. Тошкент, „Ёш гвардия“. 1976
  2. Анна Ахматова. Марсия. Достон. „Саодат“ журнали, 1976
  3. Қадим япон шеъриятидан.,"Ёшлик" алманахи,1984
  4. Николай Заболоцкий. Турналар. Шеърлар. Тошкент. 1985
  5. Селма Лагерлеф. Нил`снинг ёввойи ғозлар билан ғаройиб саёҳати. Тошкент. 1986
  6. Марис Чаклайс. Отўйин. Тошкент. 1986
  7. Денгиз япроқлари. Япон шеърияти антологияси. Тошкент. 1988
  8. Аср овози. ХХ аср жаҳон шеъриятидан. Яннис Рицос. Тошкент. 1988
  9. Қирқ ошиқ дафтари. Тошкент. 1989
  10. Номıқ Камол. Жалолиддин Хоразмшоҳ. Фожиа(Қўлёзма, нашр этилмаган), 1991
  11. Эдигей. Татар халқ достони.,"Жаҳон адабиёти",2012 йил,11-сон
  12. Эски япон шеъриятидан.,"Жаҳон адабиёти",2013 йил,10-сон

Аудио ва видео материаллар

Хуршид Даврон ҳақида

Манбалар

  • Самарқанд хаёли, Т., 1991;
  • Баҳордан бир кун олдин [шеърлар, ривоятлар, таржималар], Т., 1997;
  • Шаҳидлар шоҳи (Шайх Кубро тушлари), Т., 1998.

Ҳаволалар