Хуршид Алижон ўғли Мухторов (русча: Хуршидбек Алижон оглы Мухторов; 13-сентябр 1994-йил, Гулистон, Ўзбекистон) – Ўзбекистонлик футболчи, Туркистоннинг „Туран“ жамоасида ҳимоячи позициясида ўйнайди.

Хуршид Мухторов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Хуршид Алижон ўғли Мухторов
Таваллуд санаси 1994-йил 13-сентябр (1994-09-13) (32 ёш)
Таваллуд жойи Гулистон Ўзбекистон
Бўйи 1.89 cм (1⁄2 ин)
Амплуаси Ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Бухоро
Рақами 7
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2012—2013 Гулистон ? (?)
2014 Локомотив У21 0 (0)
2015 Қўқон 1912 2 (0)
2015 Сўғдиёна 9 (0)
2016 Локомотив 1 (0)
2016—2018 ОКМК 43 (1)
2018—2019 Насаф 34 (1)
2020 Навбаҳор 20 (0)
2021—2022 Локомотив 36 (2)
2023 Турон 21 (4)
2024 Нефтчи 8 (0)
2025 ФC Туран Туркистон 11 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2025-йил 1-июн учун)

Футболчилик фаолияти

Хуршид футболчилик фаолиятини Сирдарё футбол мактабида бошлаган. 2012-йилги мавсумда илк профессионал фаолиятини Сирдарёнинг „Гулистон“ клуби таркибида бошлаган. Хуршид ўзининг баланд бўйи ва ҳимояда тезкор ҳаракат қилиши сабабли Вадим Абрамов эътиборига тушган ва 2014-йилда Тошкентнинг „Локомотив“ билан шартнома имзолган ва мавсумни темирйўлчилар жамоасида бошлаган. Таркибдаги рақобат сабали асосан ёшлар жамоаси таркибидаги ўйинларида иштирож этган. 2015-йилги мавсумда „Қўқон 1912“ жамоаси таркибига ўтган. Қўқон жамоаси таркибида ярим мавсум давомида асосий таркибдан ўрин ололмаган ва мавсум иккинчи ярмида Жиззахнинг „Сўғдиёна“ таркибида ўтказган. Мавсум қолган қисмида жиззахликлар таркибида 9 та ўйинда иштирок этган.

2016-йилги мавсум олдидан „Локомотив“ жамоаси таркибига қайтди. Тошкент иккинчи ташрифи вақтида таркибдаги рақобат сабаб асосий жамоа таркибидан ўрин олмади ва ярим мвасум давомида 1 та ўйинда иштирок этган. Мавсум иккинчи ярмида темирйўлчилар билан шартномани бекор қилгҳан ва Олмалиқнинг „ОКМК“ жамоаси таркибига ўтган[1]. Олмалиқлик таркибида 2 йилга яқин вақт давомида ўйнади ва 50 яқиб ўйинда 1 та гол муаллифи бўлган.

2018-йилги мавсум ёзги трансфер ойнасида „ОКМК“ таркибидан Қаршининг „Насаф“ жамоаси таркибига ўтган. Қарши клуби таркиби бир ярим мавсум давомида ўйнади[2] ва 40 га яқин ўйинда 1 та гол муаллифига айланди. 2020-йилги мавсум олдидан Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаси билан шартнома имзолаган[3][4]. 2021-йилги мавсумда иккинчи бор „Локомотив“ жамоасига қайтди[5] ва икки мавсум давомида ўйнади. Хуршид бу сафар жамоанинг асосий таркиб аъзоларидан бирига айланди ва икки йил давомида 40 дан ошиқ ўйин ўтказда, 2 та гол муаллифига айланди[6][7].

2023-йилги мавсум олдидан „Локомотив“ жамоасини тарк этди[8] ва Яйпаннинг „Турон“ клуби таркибига ўтди[9]. Яйпан жамоаси таркибида фаолиятидаги энг сермаҳсул мавсумини ўтказди. Ҳимоячи бўлишига қарамай мавсум давомида 25 та ўйинда иштирок этди ҳамда 5 та гол ва 1 та гол ҳаммуаллифлик қилди. Мавсум якунида „Турон“ жамоаси билан шартномаси якунига етганидан сўнг, янги мавсум олдидан „Нефтчи“ жамоси йғгинларида иштирок этга. 2024-йил январ ойида Фарғонанинг „Нефтчи“ клуби билан шартнома имзолаган[10][11].

2025-йилги мавсум олдидан „Нефтчи“ жамоасини тарк этган ва Қозоғистоннинг „Турон Туркистон“ жамоаси билан шартнома имзолаган[12].

Ютуқлар

Манбалар

  1. ↑ „"Локомотив" Хуршид Мухторовни "Олмалиқ"қа ижарага берди“ (2016-йил 12-июл).
  2. ↑ „"Насаф"ни яна бир футболчи тарк этди“ (2020-йил 6-январ).
  3. ↑ „Расман: "Насаф" ҳимоячиси "Навбаҳор"га ўтди“ (2020-йил 6-январ).
  4. ↑ „Хуршид Мухторов “Навбаҳор”ни тарк этди“ (2021-йил 13-январ).
  5. ↑ „Хуршид Мухторов - Локомотив футболчиси“ (2021-йил 12-январ).
  6. ↑ „ДЕТАИЛЕД СТАТС ОФ КҲУРСҲИДБЕК МУКҲТОРОВ“.
  7. ↑ „Мухторов Суперлигада 3 йилдан сўнг гол урди. Ҳолмуҳаммедов қайтди. "Локомотив" - "Қўқон-1912" учрашувидан 9та факт“ (2022-йил 12-май).
  8. ↑ Мухторов "Локомотив"дан кетди „Хуршид Мухторов "Локомотив"дан кетди“ (2022-йил 7-декабр).
  9. ↑ „Расман: Хуршид Мухторов - "Турон" футболчиси!“ (2022-йил 22-декабр).
  10. ↑ „Расман: "Нефтчи" "Насаф" ва "Навбаҳор" жамоалари собиқ азоси билан шартнома имзолади“ (20214/01/25).
  11. ↑ „Хуршид Мухторов «Нефтчи» билан шартнома имзолади“.
  12. ↑ „Хуршид Мухторов легионерга айланди“ (2025-йил 19-июл).

Ҳаволалар