Хуршид Набиев (1985-йил 11-августда Ўзбекистонда туғилган) — ўзбекистонлик дзюдочи, 90 кг вазн тоифасида иштирок этади, Ўзбекистон терма жамоаси а’зоси. 2008-йилги ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, дзюдо бўйича Осиё чемпионати совриндори, Жаҳон Универсиадаси ғолиби, дзюдо бўйича Гран-при ва “Катта дубулға” турнири ғолиби.

Хуршид Набиев
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1985-йил 11-август (1985-08-11) (41 ёш)
Ўзбекистон ССР
Спорт
Қайси спорт Дзёдо
Спорт мукофотлари
Осиё чемпионати
Кумуш Чеджу 2008 90кг гача
Бронза Бангкок 2013 90кг гача
Универсиада
Олтин Бангкок 2007 90кг гача

Спорт фаолияти

У 2004-йилда дзюдо бўйича талабалар ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионатида 73 кг вазн тоифасида финалда италиялик Франческо Брюер устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритади[1]. 2007-йилда Таиланднинг Бангкок шаҳрида бўлиб ўтган Ёзги Универсиадада 90 кг вазн тоифасида финалда франсиялик дзюдочи Николас Бриссонни енгиб, олтин медалга сазовор бўлади[2].

Хуршид Набиев 2008-йили Жанубий Кореянинг Чеджу шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида 90 кг вазн тоифасида япониялик дзюдочи Хироши Изумига имкониятни бой бериб, қит’анинг кумуш медалини қўлга киритади[3]. Пекинда (Хитой) бўлиб ўтаётган Ёзги Олимпиада ўйинларида вазни 90 кг гача бўлган биринчи даврада британиялик дзюдочи Уинстон Гордонга қарши татамига чиқди ва ҳеч қандай муаммосиз уни мағлуб этади. Кейинги раундда Хуршид озарбайжонлик Элхан Маммадовга имкониятни бой беради[4].

Спортчимиз 2009-йили Бангкокда ўтказилган жанг сан’атлари бўйича Осиё ўйинларида 90 кг вазн тоифасида бронза медалини олади[5]. 2010-йили Германиянинг Дюсселдорф шаҳрида дзюдо бўйича Гран-при мусобақасида ҳам кумуш медални қўлга киритади[6]. У Япониянинг Токио шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасида бронза медалини[7], 2011-йили Чеджуда бўлиб ўтган дзюдо бўйича Жаҳон кубогида 90 кг вазн тоифасида бронза медали[8], Олма-Ота босқичида эса кумуш медал соҳиби бўлади[9]. Ўша йили Хуршид Париж шаҳрида бўлиб ўтган “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирда бронза медалини қўлга киритишга муваффақ бўлади[10].

Хуршид Набиев 2013-йилда Бангкок шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича Осиё чемпионатида 90 кг вазн тоифасида бронза медалини олган бўлса[11] , Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўтказилган дзюдо бўйича Гран-при турнирида у финалда қозоғистонлик спортчи Ислом Бозбаевга ютқазиб, кумуш медалга сазовор бўлади[12].

Манбалар

  1. ↑ „Дзюдо. Россияне выиграли в субботу лишь одну бронзу чемпионата мира“ (ру). РБК Спорт. Қаралди: 2021-йил 22-август.
  2. ↑ „Cомпетитион Ресулт фор Мен'с Доубле Трап Теам“ (эн). Бангкок2007.cом (2008-йил 21-июн). 2008-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-август.
  3. ↑ „Асиан Чампионшипс Жежу Эвент“ (эн). ЖудоИнсиде.cом. Қаралди: 2021-йил 22-август.
  4. ↑ „Жудо Мен -90 кг Cонтест Лист“ (эн). Тҳе оффиcиал wебсите оф тҳе БЕИЖИНГ 2008 Олймпиc Гамес (2008-йил 11-сентябр). 2008-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-август.
  5. ↑ „Азиатские игры по боевым искусствам“ (ру). Национальный олимпийский комитет Узбекистана. Қаралди: 2021-йил 22-август.
  6. ↑ „Турнир «Гран-при» / Федерация дзюдо России“ (ру). жудо.ру. Қаралди: 2021-йил 22-август.
  7. ↑ „Итоги второго дня этапа «Гранд Слам» по дзюдо в Японии“ (ру). Wрестлингуа.cом. Қаралди: 2021-йил 22-август.
  8. ↑ „Хуршид Набиев завоевал бронзовую медаль Кубка мира по дзюдо“ (ру). УзРепорт.неwс. Қаралди: 2021-йил 22-август.
  9. ↑ „В Алматы дзюдоисты Узбекистана выиграли восемь медалей“ (ру). УзДаилй.уз. Қаралди: 2021-йил 22-август.
  10. ↑ „Узбекские дзюдоисты на турнире Большого шлема в Париже в командном зачете заняли второе место“ (ру). мг.уз. Қаралди: 2021-йил 22-август.
  11. ↑ „Асиан Чампионшипс 2013 (ТҲА Бангкок, 19-20 Април 2013)“ (эн). Жудо Унион Оф Асиа (2013-йил 22-апрел). 2020-йил 29-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-июн.
  12. ↑ „Узбекистан занял седьмое место на Гран-при по дзюдо в Алматы“ (ру). Газета.уз (2013-йил 30-сентябр). Қаралди: 2021-йил 22-август.