(тўлиқ исми: Хуршоҳ ибн Қубод ал-Ҳусайний; туғилган йили ма’лум эмас, 1565 йили вафот этган) – тарихчи олим; элчи. Асли ироқлик; кейин Ҳиндистонга кетиб қолган ва Низомшоҳлар сулоласи (1491-1633)дан чиққан Аҳмаднагар подшоси Бурхон Низомшоҳ И (1508-1553)нинг хизматига кирган. 1545 йили ўша подшонинг элчиси сифатида Казвинга, шох Таҳмосп И ҳузурига борди ва 1563 йилга қадар Казвинда турди. Хуршоҳ ўз ҳукмдори Бурхон Низомшоҳга атаб “Тарих-и элчи-йи Низомшоҳ” (“Низомшоҳ элчисининг тарихи”) номли асар ёзган. “Тарих-и элчи-йи Низомшоҳ” умумий тарих типида ёзилган асар бўлиб, Одам Ато ва Момо Ҳаво замонидан то 1562-63 йилларгача мусулмон мамлакатларида бўлиб ўтган воқеаларни баён этади.[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎРГАНИЛАЙОТГАН МАМЛАКАТ (МИНТАҚА) ТАРИХСҲУНОСЛИГИ ВА МАНБАСҲУНОСЛИГИ (ЭРОН).