Xususiy ayblov
Хусусий айблов — айрим категориядаги жиноий ишлар бўйича суд ишларини юргизиш тартиби; бундай жиноий ишлар, одатда, фақат жабрланувчининг айбдорни жавобгарликка тортишни сўраб берган шикоят аризаси билан қўзғатилади. Ўзбекистон Республикаси жиноят процессуал қонунида Хусусий айблов тартибида иш кўриш қисман мавжуд бўлиб, у жинсий эркинликка қарши жиноят ишлари асосидагина қўзғатилади (Ўзбекистон Республикаси ЖК 118моддасининг 1қисми ва 119моддасининг 1қисми). Жабрланувчи ночор аҳволда қолганлиги туфайли, айбланувчига қарам бўлгани ёки бошқа сабабларга кўра, ҳуқуқини ва қонуний манфаатларини шахсан ўзи ҳимоя қила олмайдиган фавқулодда ҳолларда прокурор жабрланувчининг аризасисиз ҳам жиноят ишини қўзғатади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |