Xususiy sektor
Хусусий сектор - иқтисодиётнинг хусусий мулкчилик ва хўжалик юритишнинг эркин бозор усулларига, иқтисодий алоҳидалашувига асосланган соҳаси. Бозор иқтисодиёти давлат ва нодавлат секторларидан иборат. Ўз навбатида, нодавлат сектори хусусий ва жамоа секторларига бўлинади. Хусусий сектор нодавлат секторининг бош бўғини. Хусусий сектордаги моддий ва молиявий ресурслар, яратилган маҳсулот ва хизматлар хусусий мулк ҳисобланади. Бу сектор хусусий корхоналар, фирмалар, молия компаниялари, хўжаликлар, банклар, жамғармалардан иборат ва иқтисодиётнинг ҳамма тармоқларида амал қилади.
Хусусий сектор тарихан анъанавий тизим даврида ибтидоий жамоавий хўжаликлар вайроналарида юзага келган. Меҳнат унумдорлиги ўсиб, жамоадан ажралган ҳолда якка тарзда меҳнат килиб тирикчилик ўтказиш имкони пайдо бўлиши билан хусусий хўжаликлар юзага келади. Улар кўпайиб кетгач, Хусусий сектор пайдо бўлади. Чунки Хусусий сектор айрим хўжалик эмас, балки хўжаликлар мажмуи хисобланади. Хусусий сектор бир неча минг йиллар давомида сақланиб қолган жамоавий сектор билан ёнмаён ривожланди. Бироқ давлат пайдо булиши билан давлат сектори юзага келди. Шу даврдан эътиборан иқтисодиётнинг секторларга аниқ ажралиши юз берди. Анъанавий тизим боскичида Хусусий сектор натуралистеъмолчи иқтисодиётга хизмат қилган, у ўзини ўзи таъминлаши учун маҳсулотлар яратган, унда бартер алоқалари бўлган, ондасонда товарпул алоқалари учраб турган. Бозор иқтисодиётига ўтилиши муносабати билан Хусусий сектор товар ишлаб чиқарувчи корхона ва хўжаликлар мажмуасига айланди. Бу сектор бозор қонунқоидаларига биноан ривожланади, пул муносабатлари иқтисодий алоқаларнинг асосини ташкил этади, иқтисодий фаолият фойда топишга қаратилади, у эркин ёлланма меҳнатни қўллашга асосланади, меҳнатдан иқтисодий манфаатдорлик пайдо бўлиб, иқтисодий стимуллар кучга киради. Натижада Хусусий сектор жадал усади.
ХИХ аср ўрталаридан индустриал мамлакатларда Хусусий сектор бозор тизимининг бош бўғини сифатида ривожланиб келди. ХХИ аср бошларига келиб Хусусий сектор тартибли ривожлана бошлади. Бу ердаги иқтисодий фаолият ўзининг ижтимоийлиги, яъни жамият фаровонликни таъминлашга қаратилиши билан ажралиб туради, унинг тартибланиб туришида бозор кучлари билан биргаликда давлат ҳам қатнашади. 20а охири — ХХИ аср бошларига келиб собиқ социалистик мамлакатларнинг режали тизимдан бозор иқтисодиётига ўтиши билан жаҳондаги 25 мамлакатда (булар жумласига Ўзбекистон ҳам киради) кўп секторли иқтисодиёт пайдо бўлди, унинг таркибида илгари давлат секторини ташкил этган корхоналарни хусусий корхоналарга айлантириш; корхоналарни аксиядорлик жамиятларига айлантириш, янги хусусий корхоналар очиш; томорқа хўжалигини хусусий деҳқон хўжалигига айлантириш; собиқ жамоа хўжаликлари (колхоз)лар асосида фермер хўжаликларини ташкил этиш ва бошқа йўллар билан давлатнинг фаол иштирокида, унинг раҳбарлигида ўтказилган бозор ислоҳотлари жараёнида Хусусий сектор кўлами кенгайди. Хусусий секторнинг иқтисодиётдаги ўрни 3 кўрсаткич билан баҳоланади: 1) асосий капиталдаги ҳисса; 2) ишловчилар сонидаги ҳисса; 3) ялпи ички маҳсулот (ЙАИМ)даги ҳисса. Булар орасида Хусусий секторнинг ЙАИМдаги ҳиссаси асосий, унга қараб Хусусий секторнинг иқтисодиётдаги мавқеи аникданади.
Ўзбекистонда Хусусий сектор хусусий корхоналар, асосан, кичик ва ўрта бизнес корхоналар идан, якка тадбиркорлардан, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва хусусий банклардан иборат. 2003-йилда Ўзбекистонда 92,4 минг хусусий корхона, 87,6 минг фермер хўжалиги ва 97,2 минг якка тартибда тадбиркорлик қилувчилар фаолият кўрсатди. Ўзбекистон иқтисодиётида Хусусий секторнинг ЙАИМдаги ҳиссаси 2003-йилда 74,5% ни ташкил этди, 2148,1 минг гектар ерга эга бўлган фермер хўжаликларида 603 минг киши банд бўлди. Ўзбекистон миллий иқтисодиётининг турли соҳаларида Хусусий сектор ҳар хил мавқега эга. Унинг ривожланиш даражаси бўйича савдосотиқ ва йўловчи транспорти, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги олдинги ўринларда бўлса, саноат, юк транспорти, ҳаво транспорти, алоқа ва банк соҳаси кейинги ўринларда туради.
Аҳмаджон Ўлмасов, Фаррух Ваҳобов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |