Xususiyat
Хусусият — бирор нарса ва ҳодисанинг бошқа нарса ва ҳодисадан фарқини ёки уларнинг умумийлигини курсатиб турувчи хоссалари, жиҳатлари ва белгилари. Х. нарсаларнинг ўзаро таъсир ва муносабатлари жараёнида ўзини намоён этади. Хосса Х.ни билишда поғона бўлиб хизмат қилади. Х. барча нарсага тегишли бўлиб, ўзига хос ва умумий, асосий ва асосий бўлмаган, зарурий ва тасодифий, табиий ва сунъий ва ш.к. хоссаларга ажратилади. Х. нарсаларнинг ички моҳиятини белгилаб, инсон онгига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд. Ҳар қандай Х. нисбийдир. Нарса ва ҳодисалар Х.ларини ўрганиш уларнинг сифатини билишда муҳим аҳамият касб этади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
ў