Хуххото, ХухеХаото (аввалги номи Гуйсуй) — Хитойнинг шим. қисмидаги шаҳар. Ички Монголия мухтор рнининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2,04 млн. киши (1999). Пекин—Баотоу т.йилдаги йирик савдотранспорт чорраҳаси. Мамлакатнинг муҳим маданият ва илмий марказларидан. Қора металлургия, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи (кўнтери, жун, гўшт, шакарқанд, ун тортиш) корхоналари ишлаб турибди. университет бор. Ҳунармандчиликда турли буюмлар ишлаб чиқарилади. Шаҳарга ХВИ асрда асос солинган.