Яğ масжиди (туркча: Яğ Cами) – Туркиянинг Адана шаҳрида жойлашган тарихий масжид[1]. Тузилма дастлаб Сурп Ҳагоп арман апостол черкови сифатида ХИИИ асрнинг иккинчи ярмида Cилиcия Арман Қироллиги даврида қурилган. 1380-йилда Рамазаноğлубей Шиҳобиддин Аҳмад[2] шаҳарни эгаллаб олганидан сўнг масжидга айлантирилган. Бино шаҳардаги энг қадимги масжид бўлиб, кейинчалик мадрасани ўз ичига олган кüллиенинг бир қисмига айланган.

Масжид
Яğ масжиди
туркча: Яğ Cамии
Яğ масжиди
Мамлакат  Туркия
Шаҳар Адана
Жойлашуви Сейҳан Мüфтüлüğü тумани
Йўналиши сунний
Меъморий услуб Арман апостол черкови
Бинокорлик санаси ХИИИ асрнинг иккинчи ярми (Сурп Ҳагоп черкови сифатида)
Ҳолати амалдаги

Тарихи

Асосий кириш жойи

Сурп Ҳагоп черкови ХИИИ асрнинг иккинчи ярмида арманлар Византия империясидан шаҳарни қайтариб олганидан кейин арман апостол черкови сифатида қурилган[3]. Адана шаҳри 1359-йилда Мамлуклар султонлигига берилган ва кейинги ўн йилликларда кўплаб турк оилалари шаҳарга кўчиб келган. Ўзларининг диний бурчларини бажариш мақсадида черков 1380-йилда Рамазаноğлубей Шиҳобиддин Аҳмад томонидан масжидга айлантирилган ва Улуғ масжид деб қайта номланган. Улу Cамии қурилганидан кейин масжид ХВИ аср бошидан Эски масжид номи билан танилган. Масжид 1501-йилда Ғиёсиддин Ҳалилбей томонидан таъмирланган[4]. Кейинчалик унинг ўғли Пири Меҳмет пошо 1525-йилда минора, 1558-йилда мадраса қурдирган[5]. ХИХ асрнинг ўрталаридан бошлаб, масжид Яğуп номидан келиб чиққан Яğ номи билан машҳур бўлган, Яğуп сўзи Ҳагоп исмининг арабча версиясидир[6].

Меъморчилиги

Кириш қисмидан кўриниши
Масжиднинг ички қисми

Масжид

Масжид дарвозаси сариқ ва қора рангдаги тошлардан қурилган бўлиб, муҳим санъат асари ҳисобланади[7].

Мадраса

Мадраса масжид ҳовлисида жойлашган. Мадрасада дарсхоналар, ҳужралар (ётоқхоналар) ва ошхона мавжуд. Синф хоналари гумбазлар билан қопланган.

Манбалар

  1. ↑ Министрй оф Cултуре анд Тоурисм оф Туркей
  2. ↑ Нуреттин Çэлмеоğлу. „Язıттаки 'Cедде' сöзcüğü Яğ Cамидеки гизли саклıёр.“. Бöлге Газетеси. Қаралди: 2020-йил 20-феврал.
  3. ↑ Кüçüк Эрмени Ансиклопедиси, 1.Cилт, Ереван, 1990
  4. ↑ „Ҳисторй оф Адана“. 2010-йил 4-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 30-январ.
  5. ↑ „Эски Cамии(Яğ Cамиси) (Туркиш)“. Кентҳабер Кüлтüр Курулу. 2010-йил 21-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2008-йил 4-феврал.
  6. ↑ „Эрмени Кüлтüр Варлıкларıйла Адана“. ҲДВ Яйıнларı. Қаралди: 2020-йил 12-март.
  7. ↑ „А лоок инто Адана'с ҳисторй бй Инcирлик Аир Басе“. 2011-йил 22-июлда асл нусхадан архивланган.