Фелисита Леон „ЯЯ“ Госселин (2009-йил 26-январда туғилган) – америкалик актриса. У ўз фаолиятини реклама роликлари учун модел сифатида суратга тушишдан бошлаган ва Афтер Омелас (2017) филмида актрисалик дебютини амалга оширган. Шундан сўнг, Фелисита Пепперминт (2018), Тҳе Пурге (2018), 13 Реасонс Wҳй (2019—2020) ҳамда ФБИ (2019—2020) каби телесериалларда иккинчи даражали ролларда кўриниш беради. Актриса ўзининг ФБИ: Мост Wантед (2020-йилдан ҳозирги кунгача) иккинчи мавсумида доимий иштирок этган Тали ЛаCроих ролини қайта такрорлайди. Госселин Нетфлихнинг Wе cан бе Ҳероэс (2020) филмида Миссй Морено ролини ижро этгани учун кенг эътирофга сазовор бўлган.

ЯЯ Госселин
Таваллуди
Фелисита Леон Госселин[1]

2009-йил 26-январ (2009-01-26) (17 ёш)[2]
Касби Актриса, модел
Фаолият йиллари 2017-ҳозиргача

Ёшлиги

Госселин 2009-йил 26-январда Далласда Мониcа Мендез-Госселин оиласида туғилган. Госселиннинг исмини Фелисита дея унинг катта бувиси Фелисита Чавесга атаб қўйишган. Уч ёшида у Даллас болалар театрида актёрлик фаолиятини бошлайди, шунингдек, ДТВ студиясида актрисалик маҳоратидан таҳсил олади. Госселин Оҳлоок Перформинг Арц Cентерда балет бўйича таҳсил олган. Унинг иккита кичик синглиси бор ва уларҳа Госселин сингари лотин миллатига мансубдирлар.

Фаолияти

Беш ёшида Госселин агентлик билан шартнома тузади ва бир ой ўтгач, ЖCПенней, Фамоус Фоотwеар, Ҳасбро ва Cоннъс ҲомеПлус каби реклама роликлари учун моделлик қилиш мақсадида ўзининг дастлабки ишини бошлашга қарор қилади. 2017-йилда у Афтер Омелас филмида пайдо бўлади[4]. 2018-йилда эса Пепперминт жанговар триллер филмида ва Тҳе Пурге антология каби телесериалларда кичик ролларда иштирок этади[5]. Госселин „Лорд Финн“ филмида Женни Финлей ролини ўйнаган ва у 2020-йилда „Суннй Сиде Уп“ кинофестивалида „Энг яхши бола актрисаси“ мукофотини қўлга киритган[4].

Филмографияси

Йил Сарлавҳа Рол
2017 Афтер Омелас Лаурен
2018 Пепперминт Ана
Тҳе Пурге ёш Пенелопе
Лаугҳ Тилл Ит Ҳурц Тиара
Лаw анд Ордер: Стинг Унит Оффиcер Оливиа
Дай 13 Габбй Раэ
2019 Лорд Финн Женнй Финлей
2019–2020 ФБИ Наталиа „Тали“ Ске ЛаCроих
13 Реасонс Wҳй Граcиэлла Падилла
2020–пресент ФБИ: Мост Wантед Наталиа „Тали“ Ске ЛаCроих
2020 Wе Cан Бе Ҳероэс Миссй Морено
2021 Др. Бирд'с Адвиcе фор Сад Поэц ёш Жориэ
2022 Сурфсиде Гирлс Сам

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „ЯЯ Госселин Биограпҳй, Cелебритй Фаcц анд Аwардс“ (инглизча). ТВ Гуиде. Қаралди: 13-феврал 2021-йил.
  2. ↑ ((яягосселин)). „Тҳанк ёу со муч то алл оф оур фриэндс фор cоминг то cелебрате ЯЯ’с 11тҳ Биртҳдай! Wе ҳад со муч фун wитҳ ёу алл :) Wишинг а верй ҳаппй биртҳдай то оур гирл wҳо wе лове со муч. Ёу аре алл гоод тҳингс ЯЯ. Лове, Мама 🖤 #гратефул #тҳанкёуфорcоминг #ҳаппйбиртҳдайяя Миссинг: @cарсон_минниэар анд @лилиана___торрес 😘“ (26-январ 2020-йил). Қаралди: 17-январ 2021-йил.
  3. ↑ Бурнс, Броокс „Ёунг Даллас аcтресс старс ин "Wе Cан Бе Ҳероэс"“. WФАА (31-декабр 2020-йил). Қаралди: 21-январ 2021-йил.
  4. ↑ 4,0 4,1 Гомес. „'ФБИ Мост Wантед' Сеасон 2: Меэт Жулиан МcМаҳон, Террй ЎҚуинн анд тҳе рест оф тҳе cаст оф тҳе CБС cриме драма“ (инглизча). МЕАWW (16-ноябр 2020-йил). Қаралди: 17-январ 2021-йил.
  5. ↑ Пецки. „'ФБИ: Мост Wантед': ЯЯ Госселин Уппед То Сериэс Регулар Фор Сеасон 2 Оф CБС Драма Сериэс“. Деадлине (28-октабр 2020-йил). Қаралди: 17-январ 2021-йил.

Ҳаволалар