Yadatoshi
Ядатоши (ёки яда, жада, форсчада: سنگ یده; санги яда, Арабчада: حجر المطر; хажарул матар, 'ёмг'ир тоши'. Этимологияси қадимги турк тилидан, О'рхун Энасой битигларида учрайди) — ривоятларга кўра, қадимда туркий халқларда махсус тош ёрдамида тегишли афсун-дуо ўқиш йўли билан қор, ёмғир, шамол, бўрон чақириш ёки уларни тўхтатиш удуми. Л.Н. Гумилёвнинг ёзишича, Ядатоши ХХ-асргача амалиётда бўлиб келган. Сигир, от ёки тўнғиз ошқозонидан чиққан тош устида ўқилган дуо ёрдамида ёмғир чақирилган. Ядатоши ҳақидаги дастлабки маълумотлар Хитой манбаларида (Тан шу) қайд этилган. Туркий халқларга оид ўрта аср тарихий манбаларида душманга қарши курашда Ядатоши дан унумли фойдаланилганлиги ҳақида кўплаб маълумотлар учрайди (қаранг Жангилой). С.Е.Маловнинг фикрича, Ядатоши билан боғлиқ маросимлар яқин вақтларгача нафақат олтойликлар, тувалар, балки бошқа туркий халқлар томонидан ҳам ўтказилиб келинган (яна қаранг Сус хотин).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |