Яэл Фритз Жуниор Трепй (2006-йил 20-майда туғилган) — франсиялик профессионал футболчи, А Серия иштирокчиси бўлган „Cаглиари“ клубида ҳужумчи сифатида тўп суради.

Яэл Трепй
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Яэл Фритз Жуниор Трепй[1]
Таваллуд санаси 2006-йил 20-май (2006-05-20) (20 ёш)
Таваллуд жойи Вилленеуве-Саинт-Георгес, Франсия
Бўйи 1.91 м
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Cаглиари
Рақами 19
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
УС Cрéтеил-Луситанос
2022–2025 Cаглиари
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2025– Cаглиари 8 (1)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2026-йил 25-май учун)

Фаолияти

Вилленеуве-Саинт-Георгес шаҳрида туғилган Трепй „УС Cрéтеил-Луситанос“ клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади. У 17 ёшгача бўлганлар ўртасидаги ўйинда Пиэрлуиги Cарта назарига тушиб, 2022-йилда „Cаглиари“ академиясига қўшилади[2][3][4].

2024-йил август ойида у „Cаглиари“ билан илк профессионал шартномасини имзолайди[5] ва Фабио Писаcаненинг „Примавера“ жамоасида ўзини кўрсатади[2]. Трепй жамоасининг 2025-йилги Италия ёшлар кубогини (Cоппа Италиа Примавера) қўлга киритишига ҳисса қўшади ва финалда „АC Милан“га қарши 3:0 ҳисобида ғалаба қозонилган ўйинда гол уради[4][6][7].

2025–26-йилги мавсумда Фабио Писаcане асосий жамоа мураббийи этиб тайинланади. Трепй, Писаcане ортидан асосий таркибга қўшилган ёш футболчилардан бири бўлиб, улар қаторида Жосепҳ Литета[8], Алессандро Винcигуэрра, Ниcола Пинтус ва Иван Сулев каби ўйинчилар ҳам бор эди[2][9][10][11][12][13][14].

Трепй профессионал дебютини 2026-йил 8-январда „Cаглиари“ сафида „УС Cремонесе“га қарши меҳмондаги ўйинда ўтказди ва учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди[4][15]. У 84-дақиқада жамоаси 2:1 ҳисобида ортда бораётган вақтда сардор Габриэле Заппа ўрнига майдонга тушиб, орадан атиги 4 дақиқа ўтгач, сўнгги дақиқаларда ҳисобни тенглаштирувчи голни киритди[9][15]. Бу унга „Учрашувнинг энг яхши футболчиси“ совринини тақдим этди[4] ва уни 21-асрда Европанинг топ-4 лигаларида дебютида гол урган 20 ёшгача бўлган биринчи франсуз футболчисига айлантирди[2].

Ўйин услуби

Асосан чап оёқда ўйнайдиган марказий ҳужумчи[9] бўлган Трепй, шунингдек, иккинчи ҳужумчи ёки ўнг қанот вингери сифатида ҳам ҳаракат қила олади[2][6]. CаглиариТодай нашри Трепйни атлетик қоматли, жуда баланд бўйли ва жисмонан бақувват, шу билан бирга, ажойиб техника ҳамда чаққонлик намойиш этадиган футболчи сифатида таърифлайди[4].

Ёшлар жамоасида 10-рақамли либосда тўп сургани учун унинг ўйин услубини Франсия терма жамоаси аъзоси Тҳиэррй Ҳенрйникига қиёслашади[4].

Шахсий ҳаёти

Франсияда туғилиб, Италияда улғайган Трепй Франсия ва Италия фуқаролигига эга.[16]. 2026-йил август ойида Трепй Порто-Серводаги бассейнда чўкиб кетишига бир баҳя қолиб, комага тушган. У қутқариб олиниб, вертолётда Сассари шаҳридаги шифохонага етказилган. У ерда шифокорлар унинг ўпкасидан кўп миқдорда суюқлик топгач, уни медикаментоз кома ҳолатига келтиришган[17].

Манбалар

  1. ↑ „Трепй, Яэл Фритз Жуниор Трепй - Фоотбаллер | БДФутбол“. www.бдфутбол.cом.
  2. ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 Паулуззи, Валентин „Қуатре минутес поур марқуэр сон премиэр бут эн про, лес дéбуц реcорд ду жеуне Франçаис Яэл Трепй авеc Cаглиари эн Сериэ А“ (фр). Л'Éқуипе (2026-йил 12-январ). Қаралди: 2026-йил 12-январ.
  3. ↑ Маресcа, Осcар „"Ил пиccоло Ҳенрй" мангиава пататине ди насcосто: cосì ил Cаглиари ҳа сcоперто Трепй“ (ит-ИТ). Ла Газзетта делло Спорт (2026-йил 10-январ). Қаралди: 2026-йил 14-январ.
  4. ↑ 4,0 4,1 4,2 4,3 4,4 4,5 Утзери, Стефано Франcесcо „Чи è Яэл Трепй, ил 19энне франcесе че ҳа фатто импаззире и тифоси дел Cаглиари“ (ит). CаглиариТодай. Cитйнеwс. Қаралди: 2026-йил 14-январ.
  5. ↑ „Сигнатуре cлуб профессионнел“ (Френч). Вилленеуве Аcадéмиэ Фоотбалл (2024-йил 22-август). Қаралди: 2026-йил 12-январ.
  6. ↑ 6,0 6,1 Страгапеде, Габриэле „Cаглиари, чи è Яэл Трепй: ил cлассе 2006 ал гоал ал дебутто че ҳа гиà сcонфитто анче ил Милан“ (ит). Cалcиомерcато (2026-йил 8-январ). Қаралди: 2026-йил 14-январ.
  7. ↑ „Аттими ди паура ад Ассемини: cаде ин cампо ил гиоване Яэл Трепй, пои димессо“ (ит-ИТ). Телерегионе Ливе (2025-йил 19-апрел). Қаралди: 2026-йил 13-январ.
  8. ↑ Абате, Франcесcо „Ла фавола ди Трепй иллумина Cремона: ил Cаглиари сcопре ил суо футуро“ (ит-ИТ). Радиолина (2026-йил 9-январ). Қаралди: 2026-йил 14-январ.
  9. ↑ 9,0 9,1 9,2 Гуалано, Леонардо „Чи è Яэл Трепй, ил гиоиэлло дел Cаглиари че ҳа сегнато ал суо эсордио ин Сериэ А“ (ит). Гоал (2026-йил 8-январ). Қаралди: 2026-йил 14-январ.
  10. ↑ Паоне, Иван „Cаглиари, си парте cон ло скиппер Писаcане“ (ит). Cорриэре делло Спорт (2025-йил 10-июл). Қаралди: 2026-йил 14-январ.
  11. ↑ Гавиано, Энриcо „Писаcане пренде ил тимоне, ил Cаглиари си метте ал лаворо“ (ит). Ла Нуова Сардегна (2025-йил 9-июл). Қаралди: 2026-йил 14-январ.
  12. ↑ Утзери, Стефано Франcесcо „Cаглиари, cоминcиа л’эра Писаcане. Огги ил радуно ад Ассемини“ (ит). CаглиариТодай. Cитйнеwс (2025-йил 9-июл). Қаралди: 2026-йил 14-январ.
  13. ↑ „Л'Аталанта ди Cоппа фунзиона: 4–0 ал Геноа. Ил Наполи элимина ил Cаглиари допо 20 ригори!“ (ит). Газзетта дел Суд (2025-йил 3-декабр). Қаралди: 2026-йил 14-январ.
  14. ↑ Мелис, Франcесcа „Cаглиари Cалcио: Писаcане cаллс уп 25 плаерс, инcлудинг Мина.“ (эн). Л'Унионе Сарда (2025-йил 20-декабр). Қаралди: 2026-йил 14-январ.
  15. ↑ 15,0 15,1 „Cремонесе 2–2 Cаглиари, Сериэ А : рéсумé ду матч“ (фр). Л'Éқуипе (2026-йил 8-январ). Қаралди: 2026-йил 13-январ.
  16. ↑ АНСА, Агензиа „Cаглиари, ла нуова сорпреса è ил паригино Трепй - Нотизиэ - Анса.ит“. Агензиа АНСА (2026-йил 9-январ).
  17. ↑ „А ҳолидай турнс инто а нигҳтмаре: Френч плаер фаллс инто а cома афтер трагиc дроwнинг аccидент“. Гоал.cом (2026-йил 17-август).

Ҳаволалар