Yagaylo
Ягайло, Ёгайла (тахминан 1350-йил – 1434-йил, 1-июн) — Литва буюк князи (1377 – 1392, танаффуслар билан), Полша қироли (Владислав ИИ Ягелло номи билан, 1386-йилдан) ягеллонлар сулоласи асосчиси. Олгерднинг ўғли, Гедиминнинг набираси. 1380-йил Москва улуғ князлигига қарши Олтин Ўрда билан иттифоқ тузган; Куликово жангига Мамайнинг иттифоқчиси бўлган. Тевтон ордени ёрдамига суянган. 1386-йил 18-февралда Полша қироличаси Ядвигага уйланган, натижада Ягайло Полша қироли ҳам бўлган. Бироқ мухолифат уни Литвадаги ҳокимиятни топширишга мажбур қилган (1392, Ягайлода фақат Литва "олий князи" унвони қолган).
1409 – 1411-йиллардаги Тевтон орденига қарши Буюк урушда ва 1410-йилдаги Грюнвалд жангида иттифоқдош поляклитварус армиялари қўмондони бўлган. Ягайло ўзини иқтидорли ташкилотчи ва саркарда сифатида кўрсатган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |