Яго – Wалт Дисней Пиcтурес компаниясининг Аладдин (1992) анимацион филми, шунингдек, Тҳе Ретурн оф Жафар (1994), Аладдин анд тҳе Кинг оф Тҳиэвес (1996) каби тўғридан-тўғри видеога туширилган давомий қисмлари ҳамда телевизион сериалдаги хаёлий образдир. Қизил патли, антропоморф хусусиятларга эга гапирувчи тўтиқуш бўлган ушбу қаҳрамонга барча анимацион кўринишларида 2022-йилда вафот этгунига қадар Гилберт Готтфриэд овоз берган. Аловуддиннинг жонли ижродаги мослаштирилган талқинида эса Алан Тудйк овоз берган, 2023-йилдаги Дисней+ махсус филми Лего Дисней Принcесс: Тҳе Cастле Қуэстда Барретт Леддй[1], 2023-йилдаги кросс-овер қисқа метражли филм Онcе Упон а Студиода Пиотр Мичаэл овоз берган.

Яго
Илк бора кўринган Аладдин (1992)
Муаллиф(лар)
Жонлантирган(лар) Дон Даррйл Ривера (Броадwай мюзикли)
Овоз берган(лар)
Умумий маълумотлар
Ирқи Қизил лорй
Яшил қанотли ара (2019-йилги филм)

Яго илк филмда франшизанинг биринчи асосий ёвуз қаҳрамони бўлган Жафарнинг ёрдамчиси сифатида намоён бўлади; у бир вақтнинг ўзида ҳам кулги уйғотувчи персонаж, ҳам дастлабки иккинчи даражали антагонист. Кейинги филмлар ва сериал давомида у аста-секин ўзини яхшилик томон ўзгартиради, бош қаҳрамонлар томонига ўтади ва Тҳе Ретурн оф Жафар филмида асосий қаҳрамонлардан бирига айланади. Унинг исми Wиллиам Шакеспеаренинг Отҳелло трагедиясидаги ёвуз қаҳрамонга ишора сифатида қўйилган.

Ишлаб чиқиш

Ҳоwард Ашманнинг Аладдин филми учун ёзган дастлабки сюжет ишланмасида Яго (аввалги номи Синбад) аслида Жафар билан ишлайдиган „британиялик“ хотиржам ва жиддий образ сифатида тасаввур қилинган эди. Ўша пайтдаги консепсияда Жафар анча серғайрат, кулгили ва жиззаки қаҳрамон бўлган. Кейинчалик ижодкорлар уларнинг характерларини кескин алмаштиришди, чунки Жафарнинг таҳдидлироқ кўриниши зарур эди. Шунингдек, улар Гилберт Готтфриэднинг Беверлй Ҳиллс Cоп ИИ филмидаги ижросини кўриб, Ягога овоз бериш учун айнан уни таклиф қилишган[2].

Ссенарий муаллифи Террй Россио ўзининг Wордплай сайтидаги изоҳида Яго консепсиясининг бир ғоясини улашган: унга кўра, Жафар сеҳр-жоду билан шуғулланаётганда фикрини чалғитмаслиги учун ўз ҳиссиётларини уй ҳайвони Иагога кўчиради. Россионинг қайд этишича, Яго жуда кичкина қуш бўлгани учун бундай ҳиссий юкни кўтара олмайди ва „натижада патли Гилберт Готтфриэдга“ айланади[3]. Бундан ташқари, Ягонинг аниматори Wилл Финн қаҳрамон дизайнига Готтфриэднинг баъзи ташқи белгиларини, хусусан, унинг ярим юмуқ кўзлари ва доимо кўриниб турадиган тишларини киритишга ҳаракат қилган[4].

Готтфриэд ўзининг овоз бериш фаолияти аслида 1992-йилдаги филмда ушбу персонажга овоз берганидан кейин бошланганини айтган. „… бу ҳалигача давом этиб келаётган нарсалардан бири“, деди у. „Аслида у менга бошқа овоз бериш ишларига йўл очиб берди[5][6].“

Готтфриэднинг саҳнадаги образлари уни ҳазил-мутойиба қилувчи, зукко Яго ролига танланишига сабаб бўлган[7]. Кўпинча у „Яго йигит“ ёки шунга ўхшаш номлар билан аталади; ҳатто кўп ҳолларда одамлар уни исми билан эмас, балки айнан шу овоз роли орқали танишади[8][9].

Томошабинлар томонидан қабул қилиниши

Тҳе Ретурн оф Жафарга ёзилган кўплаб тақризларда Яго филмнинг ҳақиқий юлдузи сифатида тасвирланган: „Сюжет Аловуддин ўз ҳаётини сақлаб қолгани учун Жафарнинг собиқ ҳамроҳи Ягога (ҳазилкаш тўтиқушга) қарздор бўлиб қолганида янада мураккаблашади. Ҳалоллик ва садоқат масалалари билан курашаётган Яго филмнинг марказига айланади; у Аловуддинга содиқ қолиш ёки яна Жафарнинг ёвуз босимларига бўйсуниш ўртасида ички зиддиятга дуч келади[10].“

Оммавий маданиятда

Ягонинг овозларни (масалан, Аловуддиннинг овозини) тақлид қилиш қобилиятига Сатурдай Нигҳт Ливе кўрсатувининг бир эпизодида намойиш этилган „Реал Ҳоусеwивес оф Дисней“ номли пародияда ишора қилинган[11].

Манбалар

  1. ↑ Миллиган, Мерcедес „Траилер: ЛЕГО Дисней Принcессес Cлиcк ин 'Тҳе Cастле Қуэст'“. Аниматион Магазине (2023-йил 8-август). Қаралди: 2024-йил 13-апрел.
  2. ↑ Жоҳн Мускер, Рон Cлеменц. Аладдин: Платинум Эдитион (Дисc 2) [ДВД]. Wалт Дисней Ҳоме Видео.
  3. ↑ Рулес.ҳтмл Тҳе Рулес wордплаер.cом
  4. ↑ Поп Уп Фун Фаcц. [ДВД]. Аладдин Платинум Эдитион Дисc 1: Wалт Дисней Ҳоме Видео. 2004.
  5. ↑ Келлй-Анн Франклин. „Cомедиан wҳо воиcед Афлаc дуcк cоминг то Моҳеган Сун“. Тҳе Буллетин (2011-йил 13-июл). 2013-йил 30-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-ноябр.
  6. ↑ „Абоут Гилберт“. ГилбертГоттфриэд.cом. 2012-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 1-март.
  7. ↑ Бургер, Давид „Интервиэw wитҳ Гилберт Готтфриэд, перформинг ин Утаҳ тҳис wеэкенд“. Тҳе Салт Лаке Трибуте (2011-йил 5-август). 2012-йил 11-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-август.
  8. ↑ „Wҳат то реад, wҳат арт то сеэ анд wҳат cонcерц то го то тҳис wеэк“. Лас Вегас Wеэклй (2011-йил 3-август). 2012-йил 31-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-август.
  9. ↑ „Тҳе Ман Беҳинд Иаго Энжойинг а Грате Cареэр“. Пҳиладелпҳиа Даилй Неwс (1994-йил 30-июн). 2012-йил 26-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 23-август.
  10. ↑ Синcлаир, Даwн. „Дисней'с 'Ретурн оф Жафар' а Нимбле Фоллоw-Уп то 'Аладдин'“. Чиcаго Трибуне (1994-йил 20-май). 2011-йил 17-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 15-август.
  11. ↑ Фриар, Чристине. „Тҳе Реал Ҳоусеwивес Оф Дисней: 'СНЛ' Питчес А Неw Браво Сериэс (ВИДЕО)“. Тҳе Ҳуффингтон Пост (2012-йил 4-март). 2012-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 25-март.