Сув фестивали, Киббутз, Рамат Ёҳанан расми

Яҳудийлар рақси бу яҳудийлар ва яҳудийлик таълимоти билан боғлиқ диний рақсдир. Ушбу рақс тури узоқ вақтлардан бери яҳудийлар томонидан шодлик ва бошқа умумий ҳис-туйғуларни ифодалаш воситаси сифатида ижро этиб келинади. Рақс исроилликларнинг севимли машғулоти бўлиб, диний маросимларда муҳим рол ўйнайди[1].

Ашкенази ва Сефарад анъаналари билан боғлиқ рақслар, айниқса яҳудийларнинг тўй рақслари бутун дунёдаги яҳудийлар ҳаётининг ажралмас қисмидир. Сионизм ва Исроил давлатининг ташкил топиши билан боғлиқ халқ ўйинлари 1950-йилларда машҳур бўла бошлаган[2].

Яҳудий халқ рақси

Ашкенази яҳудийлари орасида клезмер мусиқаси остида рақсга тушиш штетллардаги тўйларнинг ажралмас қисми бўлган. Яҳудий рақсларига маҳаллий яҳудий бўлмаган рақс анъаналари таъсир кўрсатган. Бироқ, улар ўртасида, асосан, қўл ҳаракатларида, ёш йигитлар томонидан янада мураккаб, оёқ билан ижро этилувчи, ҳаракатлар каби фарқлар мавжуддир[3].

Ҳасидиклар рақси

Ҳасидик яҳудийлик (иуадизм)да рақс қувончни ифодалаш учун восита ҳисобланиб, руҳни поклаш, маънавий юксалиш ва жамиятни бирлаштиш каби хусусиятларга эга деб ишонилади. Бундан ташқари, қувончни рағбатлантириш учун терапевтик таъсирга эга деган фаразлар ҳам мавжуд[4].

Ҳора

Ҳора рақси яҳудийларнинг айлана рақси бўлиб, одатда Ҳава Нагила мусиқаси остида ижро этилади. Ушбу рақс анъанавий равишда яҳудийларнинг тўйларида ва ушбу жамиятдаги бошқа қувончли тадбирларда қўлланади[5]. Ҳоранинг Исроилда машҳурлигини баъзилар руминиялик яҳудий раққоса Барух Агадати билан боғлашади. 1924-йилда у Йизрил водийсининг кашшоф аҳоли пунктларига гастрол сафари уюштирган "Оҳел" ишчилар театри томонидан тайёрланган спектаклда рол ижро этади. „Хора Агадати“ рақси ушбу водийда муваффақият қозонади. Хора рақсига, қисман, румин рақси ва рус миллий рақсларининг баъзи хусусиятлари таъсир кўрсатган. Вақт ўтиши билан рақс ривожланиб боради ва 1940-йилларнинг ўрталарида унинг яратувчиси: Энди бу рақс ҳақиқий халқ рақсига айланди, дея таъкидлаб ўтади[6][7].

Тзаад Темани

Тзаад темани — сакрашга асосланган рақс турларидан бири[8]. Тзаад Темани кўпинча яҳудийларнинг тўйлари ва байрамларида оммавий рақс тарзида ижро этилади. Исроилда жойлашган Инбал рақс театри Темани рақсига ихтисослашган рақс мактаби ҳисобланади[9].

Дунёвий консертларда яҳудийлар рақслари

Балет

Пол Жонсоннинг сўзларига кўра, Россия ва Франсияда рус балетлари "яҳудийлар ижод маҳсули" ҳисобланади[10]. Америка Қўшма Штатларида яҳудий хореографлар ва раққосалар рақс оламининг етакчи намояндалари бўлиб, улар орасида Жером Роббинс', Анна Соколоу, Майкл Беннетт, Майкл Кидд, Рон Филд, Артур Мюррей, Хелен Тамирис ва Пеарл Ланг каби ижодкорлар мавжуд. Линколн Кирштейн Америка балет мактаби, Америка балети ва Ню-Ёрк шаҳар балетининг асосчиларидан бири бўлган.

Исроилда замонавий рақс

Исроилда замонавий рақснинг кашшофларидан бири Гертруд Краус бўлиб, у 1935-йилда, мажбуран, Фаластинга кўчиб келган ва Тел-Авив халқ операси билан боғлиқ замонавий рақс мактабини ташкил қилган[11]. 1950—1951-йилларда у Исроил балет театрига асос солади ва унинг бадиий раҳбари бўлади[11]. Исроилдаги замонавий рақсларга Исроил халқ рақслари ва Европа анъаналари таъсир кўрсатади. Яҳудий рақс мактаблари йўналиши ўз ичига Киббутз замонавий рақс ташкилоти, Инбал рақс театри, Бат-Дор рақс мактаби ҳамда Бацҳева рақс жамолари қамраб олади.

Манбалар

  1. ↑ Ланда, М. Ж. (1926). Тҳе Жеw ин Драма, п. 17. Неw Ёрк: Ктав Публишинг Ҳоусе (1969). Эач Жеwиш диаспориc cоммунитй девелопед иц оwн данcе традитионс фор wеддинг cелебратионс анд отҳер дистингуишед эвенц.
  2. ↑ „Исроилда халқ рақларининг машҳур бо'лиш стратегияси“. 2013-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-май.
  3. ↑ Йиддиш, Клезмер, Ашкеназиc ор 'штетл' данcес (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-08-12 санасида архивланган), Ле Сите Геневоис де ла Мусиқуэ Клезмер. Аccессед 12 Фебруарй 2006.
  4. ↑ „Яҳудий рақсларининг психологияга та'сири, ЙивоЭнcйcлопедиа.орг сайти“.
  5. ↑ „Яҳудийларнинг рақслар билан бог'лиқ ан'аналари, WорлдWеддингТрадитионс.cом сайти“. 2017-йил 30-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-май.
  6. ↑ „Тҳе данcе Ҳорра Агадати“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-06-16 санасида архивланган), Палестине Фолк Данcе Сериэс Но. 1. Реcордед бй Герт Кауфманн
  7. ↑ „Хора рақсининг яҳудий миллий рақсига айланиш тарихи, Форwард.cом сайти“.
  8. ↑ „Сакрашга итисослашган яҳудий миллий рақси, Имбер.cом сайти“.
  9. ↑ „Исроил халқ рақслаи мактаблари тармог'и, Пҳантомранч.нет сайти“.
  10. ↑ Жоҳнсон, оп. cит., п. 410.
  11. ↑ 11,0 11,1 „Краус Гертруд ва уинг исроил-яҳудий халқ рақсларига қо'шган ҳиссаси ҳақида, ЖWА.орг сайти энсиклопедияси“.

Адабиётлар

  • Матти Голдшмидт: Исроил халқ рақсларида Инжил, Виэрсен 2001 (191 бет),ИСБН 3-933512-12-3