Яҳё Қурбонмуродович Имомов (1989-йил 24-декабрда туғилган, Сурхондарё вилоятининг Денов тумани[1], Ўзбекистон) — ўзбек дзюдочиси, 81 кг вазн тоифасида иштирок этади. ХХХ ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё чемпионати ғолиби, дзюдо бўйича Гран-при ва “Катта дубулға” турнири ғолиби ва совриндори[2].

Яҳё Қурбонмуродович Имомов
Шахсий маълумотлари
Жинси Эркак
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Таваллуд санаси 1989-йил 24-декабр (1989-12-24) (36 ёш)
Денов тумани, Сурхондарё вилояти
Спорт
Қайси спорт Дзёдо
Спорт мукофотлари
Осиё чемпионати
Бронза Тошкент 2012 81кг гача
Гран-при
Бронза Тошкент 2017 81кг гача
Олтин Тошкент 2016 81кг гача
Олтин Будапешт 2015 81кг гача
Кумуш Тошкент 2014 81кг гача
Бронза Абу-даби 2013 81кг гача
Бронза Тошкент 2013 81кг гача

Спорт фаолияти

Имомов Яҳё 2012-йилда дзюдо бўйича Тошкентда (Ўзбекистон) ўтказилган Осиё чемпионатида 81 килограмм вазн тоифасида ярим финалда Корея Республикаси бўлажак чемпион Ким Же Бомга ютқазиб қўйганди. Кейинчалик Имамов таскин берувчи раундда қозоғистонлик дзюдочи Ислом Бозбаевни мағлуб этиб, қит’анинг бронза медалини қўлга киритади[3]. Имомов Лондонда бўлиб ўтган (Буюк Британия) Ёзги Олимпиада ўйинларида 81 кг вазн тоифасида 1/16 финалда Ким Чже Бом билан бўлган беллашувда имкониятни бой берди[4][5]. У Москвада (Россия) бўлиб ўтган “Катта дубулға” туркумига кирувчи турнирда финалда россиялик дзюдочи Мурат Хабачировга мағлуб бўлиб, кумуш медал олишга сазовор бўлади.

У 2013-йилда Парижда (Франсия) бўлиб ўтган „Катта дубулға“ турнирида 81 кг вазн тоифасида финалда грузиялик дзюдочи Автандил Чрикишвилини мағлуб этади[6]. Қозон шаҳрида (Россия) бўлиб ўтган Ёзги Универсиадада 81 кг вазн тоифасида финалда япониялик Таконори Нагасага ютқазиб, кумуш медал соҳиби бўлади[7]. Сўнг у Абу-Даби (БАА)даги Гран-прида бронза медалини қўлга киритади[8].

Яҳё Имомов 2014-йилда дзюдо бўйича Тошкентда ўтказилган Гран-прида финалда юнонлик дзюдочи Роман Мустопулосга (ҳозирги Ведат Албайрак) имкониятни бой берган эди. 2015-йилда Будапештда (Венгрия) дзюдо бўйича Гран-прида биринчи ўринни эгаллаган[9], 2016-йилда Тошкентдаги беллашувда унга яна омад кулиб боқади. Имомов 2017-йилда дзюдо бўйича Тошкентда ўтказилган Гран-при мусобақасида у бор-йўғи бронза медалини олишга муваффақ бўлади[10].

Манбалар

  1. ↑ „Поздравляем Муминжона Абдуллаева и Яхё Имамова“ (ру). Национальный олимпийский комитет Узбекистана. Қаралди: 2021-йил 18-август.
  2. ↑ „«Якка кураш олами – Мир единоборств»“ (ру). 2021-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-август.
  3. ↑ „ЖУА Cонтинентал Чампионшипс 2012 (УЗБ Ташкент, 27-28 Април 2012)“ (эн). Жудо Унион Оф Асиа (2012-йил 30-апрел). 2020-йил 7-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-сентябр.
  4. ↑ „Якҳё Имомов Био, Стац, анд Ресулц“ (ру). Спорц-Референcе.cом (2020-йил 18-апрел). 2020-йил 18-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-август.
  5. ↑ „Олймпедиа – Ҳалф-Миддлеwеигҳт (≤81 килограмс), Мен“ (эн). Олймпедиа.орг. 2021-йил 19-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-август.
  6. ↑ „Дзюдоист Яхё Имамов завоевал золотую медаль в Париже“ (ру). УзДаилй.уз. 2021-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-август.
  7. ↑ „Яхё Имамов выиграл серебряную медаль Универсиады“ (ру). УзДаилй.уз. 2021-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-август.
  8. ↑ „Узбекские дзюдоисты завоевали пять медалей в ОАЭ“ (ру). Газета.уз (2013-йил 25-ноябр). 2021-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-август.
  9. ↑ „Яхья Имамов 90 кг (Узбекистан)— путь к финалу "Гран- При" Будапешт 2015“ (ру). Дзюдо Краматорск. 2021-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-август.
  10. ↑ „Якҳё ИМАМОВ“ (эн). ИЖФ.орг. 2021-йил 18-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 18-август.