Yahyo Sinvar
Яҳё Синвар (арабча: يحيى ابراهيم حسن السنوار; Абу Иброҳим номи ҳам билан танилган; 1962-йил 29-октябр — 2024-йил 16-октябр) — фаластинлик сиёсатчи[1], 2024-йил августдан Ҳамас сиёсий бюроси раиси бўлиб[2], Исмоил Ҳаниянинг ўрнини эгаллаган[3][4].
| Яҳё Синвар | |
|---|---|
Яҳё Иброҳим Ҳасан Синвар | |
|
Файл:Яҳя Синwар, 2012 - 2 (cроппед).жпг Яҳё Синвар (2013-йил) | |
| Ҳамас сиёсий бюроси раиси | |
|
Мансаб даври 2024-йил 6-август – 2024-йил 16-октябр | |
| Ўтмишдоши | Исмоил Ҳания |
| Ҳамас етакчиси | |
|
Мансаб даври 2017-йил 13-феврал – 2024-йил 16-октябр | |
| Бош вазир |
Моҳаммед Аwад Иссам ал-Да’алис |
| Ўтмишдоши | Исмоил Ҳания |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
29-октябр 1962-йил Хон Юнис, Ғазо сектори |
| Вафоти |
16-октябр 2024-йил (61 ёшда) |
| Миллати | Фаластинлик |
| Сиёсий партияси | Ҳамас |
| Истиқомат жой(лар)и | Хон Юнис, Хон Юнис губернаторлиги, Ғазо сектори, Фаластин давлати. |
| Таълим | Ғазо ислом университети |
| Дини | Ислом |
| Илмий унвони | Бакалавр |
Ҳаёти
Яҳё Иброҳим Ҳасан Синвар 1962-йил 29-октябрда Ғазо сектори жанубидаги Хон Юнис қочқинлар лагерида дунёга келган. Унинг ота-онаси асли Ашкелонлик бўлиб, 1948-йилда Исроил давлати ташкил топгандан сўнг бошланган урушда ўз ватанларидан Хон Юнисга қочиб келишган[5]. Синвар дастлаб Хон Юнисдаги ўғил болалар ўрта мактабида ўқиган[6]. Кейинчалик Ғазо ислом университетида араб тили бўйича таҳсил олиб, бакалавр даражасини олган[7].
Фаолияти
Қамоқдаги йиллари
Синвар 1982-йилда Исроил томонидан „исломий фаолияти“ ҳибсга олиниб, 4 ой қамоқда ўтириб чиқади. 1985-йилда ҳам қамалиб чиқади. Тахминларга кўра Синвар айни шу пайтларда Ҳамас асосичи Аҳмад Ёсиннинг ишончига киради ва улар жуда яқин бўлиш қолишади. Кейинчалик бу муносабатлар Синварнинг мансаби кўтарилишига ёрдам беради[6].
1987-йилда 25 ёшли Синвар Ҳамаснинг ички хавфсизлик хизмати бўлган „Ал-Мажд“ни тузади. Ушбу ташкилот фаластинликларни кузатиб, Исроилга жосуслик қилганларни ўлдириш билан шуғулланган. Бундан ташқари ахлоқ қоидаларини бузганларни ҳам таъқиб этиш ҳам ташкилотнинг вазифаси бўлган[7]. Синвар Исроилга сотилган кўплаб кишиларни ўз қўли билан шафқацизларча ўлдирган. У шафқацизлиги билан довруғ қозониб, „Хон Юнис қассоби“ деган лақаб ҳам орттиришга улгурган[6].
1988-йилда Синвар исроиллик 2 аскарни ўғирлаб, ўлдиришни режалаган. Шу йили у яна исроилликлар томонидан ҳибсга олинади ва 4 та умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинади[6].
Синвар ҳаётинининг катта қисмини (1988-2011) Исроил қамоқхонасида ўтказган. Унинг бир кишилик камерада ўтказган вақти эса уни янада радикаллаштирган. Синвар қамоқхонада маҳбуслар етакчиси сифатида кўриниш бериб, қамоқхона маъмурияти билан маҳбуслар номидан музокаралар ўтказади ва у ердаги тартибни назорат қилади. У бу даврдан унумли фойдаланиб Исроил газеталарини ўқиб, иврит тилини ўзлаштирган, Исроил маданиятини ўрганган ва ҳатто равон гапиришни бошлаган[6]. Қамоқхона собиқ ходими у ҳақида қуйидаги фикрларни айтган:[8].
Синвар қамоқхонада иброний тилини, Исроил тарихи ва исроиллик сиёсатчиларнинг таржимаи ҳолларини ўрганган. У бизни жуда яхши билади.
Синвар қамоқда бўлган пайтида Гилад Шалит исмли исроиллик аскар Ҳамас томонидан асирга олинади. Бу воқеа эса Исроилда катта резонанс келтириб чиқаради ва жамоатчилик томонидан йирик намойишлар ўтказилиб, ҳукуматдан ушбу аскарни озод этиш талаб қилинади. 2011-йилга келиб, исроиллик аскар билан Исроил қамоқхоналаридаги 1027 та фаластинлик маҳбуслар алмаштирилади. Синвар шу маҳбуслар билан озодликка чиқади[9][7].
Ҳамас
Синвар қамоқдан чиққанидан сўнг 2013-йилда Ҳамаснинг Ғазо секторидаги сиёсий бюросига сайланади. Бундан олинда Ҳамаснинг „Ал-Қассам“ бригадасида катта қўмондон бўлган[7]. 2015-йилда эса АҚСҲ давлат департаменти Яҳё Синварни расман „алоҳида қидириладиган халқаро террорчи“ (инглизча: „Спеcиаллй Десигнатед Глобал Террорист“) деб эълон қилади[6].
2017-йил 13-февралга келиб Синвар Ҳамас сиёсий бюроси раиси этиб сайланади[6]. 2021-йил 16-майга ўтар кечаси Исроил унинг Ғазо секторидаги уйи ва идорасига ракета зарбаси йўллайди. Ҳужум натижасида бино вайрон бўлади, лекин бу пайтда Синвар уйида бўлмаган бўлади[10]. У 2022-йил апрел ойидаги телемурожаатида эса „одамларни исталган усулда Исроилга ҳужум қилишга“ чақиради[6].
Европа Иттифоқи 2024-йил 16-январда Синварни „Европа террорчилар рўйхати“га қўшади[11][12]. Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишидан сўнг Синвар Ҳамаснинг янги раҳбари этиб сайланади[13][5].
Вафоти
Яҳё Синвар 2024-йил 16-октябрда Исроил томонидан ўлдирилган[14][15].
Асарлари
- Синwар, Яҳя (2004) Тҳе Тҳорн анд тҳе Cарнатион ИСБН 9798224053018 („Драфт2дигитал“ нашр қилган)
Манбалар
- ↑ „Исраэл аир стрикес килл 42 Палестинианс, роcкец фиред фром Газа“. Реутерс (2021-йил 15-май). 2023-йил 23-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 15-май.
- ↑ „Ҳамас намес Яҳя Синwар ас неw леадер афтер Исмаил Ҳаниеҳ’с киллинг“ (эн). Ал Жазеэра. Қаралди: 2024-йил 6-август.
- ↑ Ҳамас. „تصريح صحفي حول اختيار رئيس للمكتب السياسي خلفا للقائد الشهيد إسماعيل هنية“ (арабча) (2024-йил 6-август). 2024-йил 7-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 7-август.
- ↑ Кун.уз. „Яҳё Синвар ҲАМАСнинг янги раҳбари этиб сайланди“ (2024-йил 7-август). Қаралди: 2024-йил 7-август.
- ↑ 5,0 5,1 Газета.уз. „Яҳё Синвар ҲАМАС сиёсий бюросининг янги раҳбари бўлди“ (2024-йил 7-август). Қаралди: 2024-йил 22-ноябр.
- ↑ 6,0 6,1 6,2 6,3 6,4 6,5 6,6 6,7 Кун.уз. „«Шафқациз, айёр ва ақлли». ҲАМАСнинг Ғазодаги раҳбари Яҳё Синвар ҳақида нималар ма’лум?“ (2023-йил 28-ноябр). Қаралди: 2024-йил 14-август.
- ↑ 7,0 7,1 7,2 7,3 Дарё.уз. „“Шафқациз, айёр ва ақлли” — ҲАМАСнинг янги сиёсий раҳбари Яҳё Синвар аслида ким?“ (2024-йил 7-август). Қаралди: 2024-йил 22-ноябр.
- ↑ Дарё.уз. „ҲАМАС етакчиси гуманитар карвонда Ғазо сектори шимолидан чиқиб кетди — ОАВ“ (2023-йил 10-декабр). Қаралди: 2024-йил 22-ноябр.
- ↑ Кун.уз. „Ўтмишдаги актёр, баскетболчи, шифокор: ҲАМАС етакчилари ҳақида нималар ма’лум?“ (2023-йил 17-октябр). Қаралди: 2024-йил 22-ноябр.
- ↑ Дарё.уз. „Исроил Ғазода ҲАМАС етакчисининг уйига ракета билан зарба берди (видео)“ (2021-йил 16-май). Қаралди: 2024-йил 22-ноябр.
- ↑ „Европа Иттифоқи ҲАМАС сиёсий етакчисини террорчилар рўйхатига киритди“ (2024-йил 16-январ). Қаралди: 2024-йил 22-ноябр.
- ↑ Кун.уз. „ҲАМАС сиёсий етакчиси Яҳё Синвар Европа террорчилар рўйхатига киритилди“ (2024-йил 16-январ). Қаралди: 2024-йил 22-ноябр.
- ↑ Кун.уз. „Яҳё Синвар ҲАМАСнинг янги раҳбари этиб сайланди“ (2024-йил 7-август). Қаралди: 2024-йил 22-ноябр.
- ↑ Дарё.уз. „Исроил ҲАМАС раҳбари Яҳё Синвар ўлдирилганини ма’лум қилди“ (2024-йил 17-октябр). Қаралди: 2024-йил 22-ноябр.
- ↑ Кун.уз. „Исроил ҲАМАС етакчиси Яҳё Синварнинг ўлдирилганини тасдиқлади“ (2024-йил 17-октябр). Қаралди: 2024-йил 18-октябр.
Ҳаволалар
| Викииқтибосда Яҳё Синварга тегишли иқтибослар мавжуд. |
Викиомборда „Яҳё Синвар“ мавзуси бўйича медиафайллар бор.