Yahyo Xon
Яҳё Хон (озарбайжонча: Аğа Мəҳəммəд Йəҳя хан Қıзıлбаş, урдуча: آغا محمد یحیی خان) – Покистоннинг 3-Президенти, шунингдек, ташқи ишлар вазири вазифасини ҳам бажарган[1][2][3][4].
| Оға Муҳаммад Яҳё Хон | |
|---|---|
урдуча: آغا محمد یحیی خان | |
|
| |
|
Мансаб даври 1969-йил 25-мартдан – 1971-йил 20-декабргача | |
| Ўтмишдоши | Аюб Хон |
| Вориси | Зулфиқор Али Бҳутто |
|
Мансаб даври 1969-йил 5-апрелдан – 1971-йил 20-декабргача | |
| Ўтмишдоши | Миан Аршад |
| Вориси | Зулфиқор Али Бҳутто |
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди |
4-феврал 1917-йил Чаквал |
| Вафоти |
10-август 1980-йил (63 ёшда) Равалпинди |
| Мукофотлари |
|
Биографияси
1917-йил 4-февралда Британия Ҳиндистонининг Чаквал шаҳрида туғилган. Яҳёхоннинг оиласи туркий илдизларга эга бўлиб, улар қизилбош қабилаларидан бўлган. Унинг отаси Саодат Алихон пешоварлик эди. Яҳё Хон Панжоб университетида ўқишни тугатгандан сўнг Деҳрадундаги Ҳиндистон ҳарбий академиясига ўқишга кирди.
1938-йилда Британия Ҳиндистон армиясида Шимолий-Ғарбий чегара провинсиясида жойлашган ҳарбий қисмда хизмат қила бошлади. Иккинчи жаҳон уруши пайтида Шимолий Африка, Ироқ ва Италияда ҳарбий вазифаларини бажарган. Британия Ҳиндистони бўлингандан сўнг, Яҳё Хон Кветтада Покистон қўмондонлик ва штаб коллежини ташкил этишда муҳим рол ўйнади. 1965-йилги урушда пиёдалар дивизиясига қўмондонлик қилган. Генерал унвонини олди ва 1966-йилда Покистон армияси қўмондони этиб тайинланди. 1969-йилда бутун мамлакат бўйлаб вазият назоратдан чиқа бошлади ва Аюб Хон ҳокимиятни армия штаб бошлиғи генерал Яҳёхонга топширишга мажбур бўлди. Яҳёхон ҳокимиятга келганидан сўнг дарҳол мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Конституцияни бекор қилди, Миллий ва Вилоят мажлисларини тарқатиб юборди. 1969-йил 31-мартда Яҳё Хон расман Покистон Ислом Республикаси президенти бўлди[1].
Покистоннинг бошқа ҳарбий ҳукмдорларидан фарқли ўлароқ, Яҳёхон ўз ҳукмронлигини кенгайтиришдан манфаатдор эмас эди. Мамлакат ичидаги вазият барқарорлашганидан сўнг, у ҳокимиятни бошқа шахсга ўтказиши мумкин бўлган вариантларни излай бошлади. 1970-йил 29-мартда вақтинчалик конституциянинг версиясини тақдим этди. 1970-йил декабр ойида Покистонда биринчи умумий сайловлар бўлиб ўтди. Муаммолар сайлов натижалари эълон қилингандан кейин бошланди. Шайх Мужибур Раҳмон бошчилигидаги Авоми Лигаси Шарқий Покистонга ажратилган 162 ўриндан 160 тасини қўлга киритди. Бироқ, партия Ғарбий Покистоннинг бирон вилоятидан битта ўринни ҳам қўлга кирита олмади. Бошқа томондан, Зулфиқор Али Бҳутто бошчилигидаги Покистон Халқ партияси 81 ўринни қўлга киритиб, Панжоб ва Синддан энг йирик партия бўлиб чиқди. Бу давлатни парчалаб ташлади ва сиёсий тартибсизликка олиб келди. Бҳутто ва Мужибур янги сайланган Миллий Ассамблеяда келиша олмагач, аҳолининг бор умиди Яҳёхон давлат муаммоларини ҳал этишидан иборат эди. Лекин у ҳам Бенгал қўзғолонини бостириш учун Шарқий Покистондаги армиядан фойдаланишни бошлагани сабабли, вазиятни назорат қила олмади. Бу 1971-йилнинг қишида Покистон ва Ҳиндистон ўртасида уруш бошланишига олиб келди[5].
Яҳёхон бу урушда Покистон армиясининг олий қўмондони эди. Охир-оқибат, Покистон урушда ютқазди, мамлакат парчаланиб кетди ва 90 минг киши Покистон аскари ҳиндларга таслим бўлди. Покистон қуролли кучларининг Даккада ҳеч қандай қаршиликсиз таслим бўлиши Яҳё Хонни мамлакатдаги энг салбий характерга айлантирди. Жамиятнинг турли қатламларидаги одамлар уни танқид қила бошладилар. 1971-йил 20-декабрда ҳокимиятни Покистоннинг қолган энг машҳур партияси раҳбари Зулфиқор Али Бҳуттога топширишдан бошқа чораси қолмади. 1972-йилда Бхутто Яҳёхонни уй қамоғида сақлашни буюрди[6].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Яҳя Кҳан“ (эн). 2012-йил 21-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-январ. Манба хатоси: Инвалид
<реф>таг; наме "CДИ" дефинед мултипле тимес wитҳ дифферент cонтент - ↑ Ҳугҳ Тинкер, „Соутҳ Асиа: А Шорт Ҳисторй“ Университй оф Ҳаwаии Пресс", 1990
- ↑ "Ҳисториcал Диcтионарй оф Пакистан"
- ↑ Агҳа Ҳумаюн Амин, „Индиа Пакистан Wарс-1947 то 1971-А Стратегиc анд Оператионал Аналйсис“
- ↑ „Яҳя Кҳан“ (эн). 2012-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-январ.
- ↑ „Яҳя Кҳан“ (эн). 2012-йил 29-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-январ.
