Yakan
Якан — якандошлар оиласига мансуб кўп йиллик, баъзан бир йиллик ўт ўсимликлар туркуми. 250 тури маълум. Асосан, мўтадил ва совуқ минтақаларда, тропик ва субтропик зонанинг баланд тоғликларида тарқалган. Ўзбекистонда яканнинг чўлбақа якан ёки қизғиш якан, дурагай якан, эгилган якан, йирик чангдонли якан, бўғимли ёки ялтироқ якан ва жерар якани ёки қизил якан каби 16 тури мавжуд. Бўйи 10—90 см гача, барглари қинли, гуллари қўнғироқ ёки сарғиш-яшил, икки жинсли соябонсимон тўпгулларга йиғилган. Май — август ойларида гуллаб, сентябр — октябрда уруғлайди. Меваси уч уруғли кўсакча. Ўзбекистоннинг барча туманларидаги зах, серсоя ерларда ҳамда бегона ўт сифатида шолизорларда ўсади. Кўпгина турлари чорва моллари учун яхши озуқа.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |