Yakandoshlar
Якандошлар (.(ипеасеае) бир уруғпаллали ўсимликлар оиласи. Бир йиллик ёки кўп йиллик ўтлардан, баъзан буталардан иборат. Барглари қинли ва чизиқсимон ёки силиндрсимон япроқли, баъзи барглари редуксияланиб, қинга айланган. Гуллари майда, кўримсиз, тўғри, икки жинсли, каллаксимон, рўваксимон ёки соябонсимон тўпгулларга йиғилган, шамол ёрдамида чангланади. Меваси кўп ёки 3 уруғли кўсакча. Якандошларга 8 туркум, 300 га яқин тур киради. Якандошлар мўтадил ва совуқ минтақаларда, тропикларнинг баланд тоғларида кўпинча зах, ботқоқ жойларда ўсади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |