Якаwланг (якаоланг деб ҳам аталган) (форсча: یکاولنگ‎‎) Афғонистоннинг Бомён вилояти, Якавланг туманидаги 65 000 кишилик шаҳар (тахминан 2000 йил). Якавланг туманининг маркази бўлиб, 2714 м баландликда жойлашган. 2000-2001-йилларда ҳарбий кучлар томонидан сезиларли даражада вайрон қилинган.

Тарихи

Якавланг 2000-йил 28-декабрда Бирлашган фронт кучлари (Ҳезбе Ваҳдат ва Ҳаракат Исломи) томонидан Толибондан қўлга олинган, бироқ 2001-йил январ ойининг бошида Толибон томонидан қайта қўлга олинган. Қайта қўлга олинганидан сўнг, 2001-йил 8-12-январ кунлари оммавий ҳибсга олишлар ва қатл этилганлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Ҳалок бўлганлар орасида ёрдам агентлигининг бир қанча ходимлари ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ходими ҳам бор.[1]

Яна қаранг

Изоҳлар