Якка порсон – мил. ВИИИ асрга оид қадимий ёдгорлик. Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани шарқида (Бургут қалъа чўлларида) жойлашган. Хом ғиштдан қурилган мустаҳкам истеҳком. Якка Порсонни 1959-йил Хоразм археологияэтнография экспедицияси ўрганган. Топилмалар орасида тери ва ёғочга битилган қадимий хоразмий ёзув характерлидир. Африғийлар даврига оид ёдгорлик[1].

Якка порсон
Манзилгоҳ Беруний тумани, Қорақалпоғистон
Тури Қалъа
Узунлик 54 м
Ҳудуд 74 м × 54 м
Баландлиги 2 м
Тарих
Қурувчи Африғийлар
Материал Хом ғишт
Ташкил этилган ВИ—ВИИИ асрлар
Макон қайдлари
Археологлар С.Толстов
Й.Неразик

Якка Порсон ўзининг умумий жойлашуви бўйича Тешик қалъага ўхшайди, унинг бинолари қалин деворлар билан ўралган, баланд гумбаз билан қопланган квадрат залдан иборат.

Якка Порсон ёдгорлигининг деворлари мудофааси миноралар билан мустаҳкамланган, кириш эшигининг ён томонида иккита узун минора жойлашган. 9 метр масофада бунёд этилган қўш девор мулкни ҳимоя қилган[2]. 1940-йилда С. П. Толстов ВИ-ВИИИ-асрларнинг энг қадимги иншоотларидан бири бўлган Якка Порсонни кашф этади. 1959-йилда Африғийлар тарихи бўйича тадқиқотчи Й. Й. Неразик қазишма ишларини бошлаб юборди ва ҳозиргача узилишлар билан археологик тадқиқотлар давом этмоқда.

Қал’а мажмуаси катта деворлари бўлган лой ғиштдан қурилган улкан марказий бино ва саккиз хонадан, шу жумладан гумбазли марказий хонадан иборат эди. Унинг атрофида турли хил турар-жой ва савдо бинолари жойлашган. Қал’ага асосий кириш жанубда жойлашган. Қал’анинг ўлчами 74 м × 54 м бўлган тўртбурчак шаклида бўлиб, баландлиги икки метрли платформада жойлашган[3].

Ёдгорлик катта хандақ билан ўралган эди (унинг кенглиги 20 метрдан, чуқурлиги эса 2 метрдан ошади). Қал’а гўё тўртбурчак сунъий кўл ўртасида турган оролга ўхшайди. Хўжалик хоналардаги қазишма ишлари қал’анинг В—ВИИИ асрларда мавжуд бўлганлигини кўрсатди. Бу ердан сопол буюмлар ва ҳайвон суякларидан ташқари, ёғоч ва суякдан ясалган кўплаб уй-рўзғор буюмлари, турли мато ва гиламларнинг қолдиқлари, поябзал қолдиқлари топилган. Энг қимматли топилма қадимги хоразм тилида терига ёзилган ҳужжат парчаси бўлди[4].

Якка Порсон ёдгорлигини ўрганиш чоғида археологлар жамоаси кўп ҳолларда кулолчилик чархисиз тайёрланган қўпол идишларни топдилар. Бу эса қал’а ҳудудида ҳунармандчиликнинг пасайишини кўрсатади.

Манбалар

  1. ↑ „Караваны идут в Хорезм“. Ҳисториc.ру. Қаралди: 2019-йил 28-август.
  2. ↑ Хмельницкий С. Г. Между Кушанами и Арабами. Архитектура Средней Азии В—ВИИИ вв. Берлин—Рига: ГАМАЖУН, 2000 — 288-бет. 
  3. ↑ Насиба С. Баиматоwа. 5000 Жаҳре Арчитектур ин Миттеласиэн, Леҳмзиэгелгеwöлбе вом 4./3. Жт. в. Чр. бис зум Энде дес 8. Жҳс. н. Чр. Пҳилипп вон Заберн, Маинз 2008 — 252-258-бет. ИСБН 978-3-8053-3906-3. 
  4. ↑ „Городище Якке парсан.“. силкадв.cом. Қаралди: 16-октабр 2023-йил.