Яккашоҳ (лот. Моноcерос) — юлдуз туркуми. Энг равшан юлдузи 3,8 юлдуз катталиги/ха. Осмон гумбази марказидан Ернинг айланиш ўқига параллел равишда ўтказилган тўғри чизиққа (дунё ўқига) перпендикуляр текисликка эга бўлган катта доира (осмон экватори) яқинида жойлашган. Декабр — январ ойларида яхши кўринади. Ўзбекистон ҳудудида ҳам кузатиш мумкин.