Файл:Яков Борисович Зелдович.жпг

Яков Борисович Зелдович (1914.8. 3, Минск — 1987) — рус назариётчи физиги, академик (1958). Собиқ Иттифоқ Фанлар Академиясигга қарашли Кимё физикаси институтида (1931—64), Амалий математика институтида (1964-йилдан) ишлаган. Физикавий кимё, ёниш, детонация ва зарба тўлқинларининг замонавий назарияси яратувчиларидан бири. Ядро физикаси, элементар зарралар физикаси, астрофизика, ҳозирги замон релятивистик космологиясига оид асарлар муаллифи. 1939-йилда ураннинг бўлинишидаги занжир реаксиясини биринчи бўлиб ҳисоблаб чиқди (Ю. Б. Ҳаритон билан ҳамкорликда)[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил