250

Яктак — ёзги, енгил кийим, эркаклар кўйлаги. Олди очиқ, узун, енгли ҳамда тик ёқали. Яктак тўғри бичимли, калта (узунлиги асосан тиззагача) ва яланг қават бўлиши билан яўидан фарқ қилади; асосан оқ (бўз) сурп, шунингдек йўл-йўл матолардан тикилади. Я. орқа-олди елкадан ошириб ташланган яхлит матодан ташкил топган, унинг икки ёнига ёнлар, енглар тана қисмига тўғри уланиб, енг ва ёнлар орасига қулпак солинган. Узун, энсиз бир неча қават тасмасимон бўлакдан иборат бўлган ҳамда узунасига бир неча қатор чоклар солиб қотирилган ёқа ёқа ўйиғига уланган. Орқа томони тик, олди кўкраккача текис тушиб туради. Я. бағрини бирлаштириш учун ёқанинг пастки қисмига боғичлар тикилади ёки изма қилиб тугма қадалади. Ҳозир Тошкент, Фарғона водийси ва бошқаларда тўғри бичимли Я. билан бирга янги бичиқда тикиладиганлари ҳам кенг тарқалган. ХИИ-ХИИИ-асрлардан ёзма манбаларда Я. ҳақида маълумотлар бор,В-ВИ-асрларга оид деворий расмлар ҳамда миниатюраларда Я. тасвири учрайди.