Yakup Bey
Якуп Бей (туркча: Якуп Бей) — 1291-1461-йиллар орасида Онадўлида ҳукм сурган турк-ислом беклигининг асосчиси Яман Cандарнинг кичик ўғли. Якуп Бей ушбу бекликни 1345-1346-йиллар орасида бошқарган[1][2][3].
| Якуп Бей | |
|---|---|
| туркча: Якуп Бей' | |
| Cандароğулларı беки | |
| Салтанат | 1345 |
| Ўтмишдоши | İбраҳим Бей И |
| Давомчиси | Эмир Адил Бей |
| Вафоти | 1345-йил |
| Фарзандлари | Эмир Адил Бей |
| Уй | Cандароğулларı |
| Отаси | Яман Cандар |
| Дини | Сунни Ислом |
Тарих
Якуп Бейнинг отаси Яман Cандар 1291-йилда бекликка асос солган бўлиб, 1309-йил, ўлимига қадар бек сифатида давлатни бошқарган. Ўлимидан сўнг, Якуп Бейнинг катта акаси Сüлейман Бей И беклик тахтига чиқди. Акаси 1322-йилда Синопни эгаллаганида, ўғли Ибраҳим Бейни у ерга ҳокиим этиб тайинлади. 1340-йилда Сüлейман Бей И вафот этганидан кейин, жияни İбраҳим Бей И Cандароğулларı беклиги тахтига чиқди. 1345-йилда жияни ҳам вафот этди ва баъзи тарихчиларнинг манбасига кўра, Якуп Бей бекликнинг янги бекига айланди. Аммо бек бўлган, бўлмагани ҳақида жуда кучли далиллар мавжуд эмас ва Якуп Бей беклик даври тарихчилар томонидан энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бири ҳисобланади. Тарихда унинг исмини аждоди Кемâледдин İсмâил Бейнинг фиқҳ асарларида учратиш мумкин. Бундан ташқари, унинг исми ўғли Эмир Адил Бейнинг 1374-йилдаги низомида зикр қилинган.
Ибн Баттута Сüлейман Бей И даврида бекликка келган бўлиб, ўзининг саёҳатнома асарида Кастамонудаги баъзи одатлар ҳақида гапирар экан, катта, уч қаватли масжид ҳақида гапириб ўтган. Масжиднинг энг уст қаватида беклик валиаҳди ва аҳоли, иккинчи қаватида султоннинг яқин одамлари ва аҳолининг энг обрўли кишилари, энг пастки қаватда эса Султон билан уламо ва „Афанди“ номи билан халқ орасида танилган укаси намоз ўқиганлигини айтиб ўтган. Бу ерда „Афанди“ деб номланаётган бекнинг укаси, катта эҳтимол билан Якуп Бейдир[4].
Манбалар
- ↑ Узунçарşıлı, İсмаил Ҳаккı (1937). Анадолу Бейликлери ве Аккоюнлу, Каракоюнлу Девлетлери (2019 бас.). Тüрк Тариҳ Куруму Яйıнларı. ИСБН 9789751624574
- ↑ Йücел, Яşар (1980). Анадолу Бейликлери Ҳаккıнда Араşтıрмалар И: Çобан-Оğулларı Бейлиğи, Çандар-Оğулларı Бейлиğи, Меликü’л-Эбсар’а гöре Анадолу бейликлери (1988 бас.). Тüрк Тариҳ Куруму Яйıнларı. ИСБН 9789751600806
- ↑ Яман, Талат Мüмтаз (1935). а.г.э, сйф. 109
- ↑ Яман, Талат Мüмтаз (1935). а.г.э, сйф. 109.
| Ҳумкдорлик унвони | ||
|---|---|---|
| Ўтмишдоши: İбраҳим Бей И |
Cандароğулларı беки 1345 |
Вориси: Эмир Адил Бей |